Козимжон Комилов Олий суд раиси этиб сайланди

© Верховный СудПредседатель Верховного Суда Козимжон Фозилович Комилов
Председатель Верховного Суда Козимжон Фозилович Комилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига Козимжон Камлов номзоди Шавкат Мирзиёев томонидан кўрсатилган.
ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Олий суд раиси Козимжон Фозилович Комилов лавозимига қайта сайланди. Бу ҳақда 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлисида қарор қабул қилинди.
Қайд этиш керак, президент Шавкат Мирзиёев Козимжон Комилов номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига навбатдаги муддатга сайлаш учун Сенатга тақдимнома киритган эди. Бугун ушбу тақдимнома сенаторлар томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланди.
Козимжон Комилов 2017 йилнинг май ойидан буён мамлакат Олий суди раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.
Маълумот учун, Олий суд раиси ҳар 5 йилда бир марта сайланади.
Янгиликлар лентаси
0