https://sputniknews.uz/20220612/qovunning-faqat-issiqxonada-etishtiriladigan-zarhal-navi-yaratildi---foto-25236745.html
Қовуннинг фақат иссиқхонада етиштириладиган "Зарҳал" нави яратилди - фото
Қовуннинг фақат иссиқхонада етиштириладиган "Зарҳал" нави яратилди - фото
Sputnik Ўзбекистон
Қовуннинг ҳосили шарсимон, ўртача катталикда бўлиб, оғирлиги атиги 0,8-1,5 килограмм келади. 12.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-12T11:07+0500
2022-06-12T11:07+0500
2022-06-12T11:07+0500
жамият
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
қовун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1228/76/12287604_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_f65bd7224f72e9c4443932d1f8a4503e.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда қовуннинг фақат иссиқхонада етиштириладиган "Зарҳал" нави яратилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.Бу навни вазирлик ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Екатерина Лян бошчилигидаги селекционер олимлари ихтиро қилишган.Таъкидланишича, “Зарҳал” фақат иссиқхонада етиштирилади. Уни ўта эртапишар қовун тоифасига киритиш мумкин. У 72-78 кун давомида ўсади, палаги бақувват, сершох. Барги кенг, қалин, тўқ яшил рангли, қирқимлидир.Қовуннинг ҳосили шарсимон, ўртача катталикда бўлиб, оғирлиги атиги 0,8-1,5 килограмм келади. Юзаси эса текис, сариқ рангда. Устида яшил рангли чизиқлар тортилган. Ички қисми оқиш, хушбўй ҳидли."Зарҳал"нинг таркибидаги қуруқ модда миқдори 13,5-14,5 фоизни ташкил этса, қанд миқдори 12-13 фоиздан иборат.Ҳосилдорлиги 8-8,5 кг/м2 га тенг. Бу қовун нави ун шудринг ва фузариоз сўлиш касаллигига чидамли экани айтилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1228/76/12287604_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_9857c8c4181cadcb921b6c56c514e9ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қовун, фото
жамият, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қовун, фото
Қовуннинг фақат иссиқхонада етиштириладиган "Зарҳал" нави яратилди - фото
Қовуннинг ҳосили шарсимон, ўртача катталикда бўлиб, оғирлиги атиги 0,8-1,5 килограмм келади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда қовуннинг фақат иссиқхонада етиштириладиган "Зарҳал" нави яратилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
хабар бермоқда. Бу навни вазирлик ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Екатерина Лян бошчилигидаги селекционер олимлари ихтиро қилишган.
Таъкидланишича, “Зарҳал” фақат иссиқхонада етиштирилади. Уни ўта эртапишар қовун тоифасига киритиш мумкин. У 72-78 кун давомида ўсади, палаги бақувват, сершох. Барги кенг, қалин, тўқ яшил рангли, қирқимлидир.
Қовуннинг ҳосили шарсимон, ўртача катталикда бўлиб, оғирлиги атиги 0,8-1,5 килограмм келади. Юзаси эса текис, сариқ рангда. Устида яшил рангли чизиқлар тортилган. Ички қисми оқиш, хушбўй ҳидли.
"Зарҳал"нинг таркибидаги қуруқ модда миқдори 13,5-14,5 фоизни ташкил этса, қанд миқдори 12-13 фоиздан иборат.
Ҳосилдорлиги 8-8,5 кг/м2 га тенг. Бу қовун нави ун шудринг ва фузариоз сўлиш касаллигига чидамли экани айтилмоқда.