https://sputniknews.uz/20220612/qishloq-xojaligi-vazirligiga-er-degradatsiyasiga-qarshi-kurashishga-oid-vazifalar-yuklatildi-25235755.html
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер деградациясига қарши курашишга оид вазифалар юклатилди
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер деградациясига қарши курашишга оид вазифалар юклатилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарори билан Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ташкил этилди. 12.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-12T20:21+0500
2022-06-12T20:21+0500
2022-06-12T20:21+0500
жамият
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0c/25235597_0:159:3079:1890_1920x0_80_0_0_e9d21491adb4e235aef4a7cd88957b4c.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш масалалари бўйича бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.Вазирлик, жумладан:Шунингдек, қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ва ҳудудларда Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлимлари ташкил этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0c/25235597_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_73397f035990c72690b005c5710b61f6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
жамият, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер деградациясига қарши курашишга оид вазифалар юклатилди
Президент қарори билан Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори
қабул қилинди. Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш масалалари бўйича бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.
ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади;
ушбу соҳада давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиради;
ерлар деградацияси ва чўлланиши, шу жумладан ерларни тиклаш, рекультивация ва мелиорация тадбирлари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, уларни сақлаш ва фитомелиорациялаш, қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш, ўрмонлар ва иҳотазорлар барпо қилиш жараёнлари мониторингини юритади;
ерлар деградациясига қарши курашиш ишларини олиб боришга масъул корхона, муассаса, ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар учун бу бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради.
Шунингдек, қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ва ҳудудларда Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлимлари ташкил этилди.