Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинадаги вазият: Россия Мудофаа вазирлиги брифинги

© Sputnik / Алексей МайшевВоеннослужащие РФ на центральной площади Мелитополя.
Военнослужащие РФ на центральной площади Мелитополя.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбийлари бир суткада Украинанинг 3та самолёти, битта Бук-М1 ракета тизими, иккита "Град" ва 5та танкини йўқ қилди
ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлигининг Украинада ўтказилаётган махсус операция бўйича сўнгги маълумотларни хабар қилди.
Унда айтилишига кўра ўтган кун давомида Россия Қуролли кучлари томонидан қўйидагилар амалга оширилган:
Харков вилоятида хорижлик ёлланма аскарларни жойлаштириш пунктини йўқ қилинди. Бунда юқори аниқликдаги ҳаводан учириладиган ракеталардан фойдаланилган;
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир суткада Николайевск вилоятида Украинанинг 2 та МиГ-29 ва Харков вилоятида 1 та Су-25 самолётини уриб туширди;
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Харков вилоятининг Долгенкое, Сухая Каменка ва Малая Камишеваха аҳоли пунктлари ҳудудларида "Ураган" реактив ўт очиш тизимининг 3 та снарядларини тутиб олди;
Украина қўшинлари реактив ёппасига ўт очиш бўлинмаларининг бешта ўқ отиш позициясига зарба берилди, Бук-М1 ҳаво мудофаа тизими йўқ қилинди;
Россия авиацияси Украинанинг кучлари ва воситалари тўпланган 48 та ҳудудга зарба берди, 170 дан ортиқ миллатчи, 5 танк, 6 қурол ва Краснополе яқинидаги омборни йўқ қилди;
Бир суткада 300 дан ортиқ миллатчи, Украина қўшинларининг иккита "Град" тизими, 9 та қурол ва ёқилғи омбори ракета ва артиллерия томонидан йўқ қилинди.
Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков айтишига кўра, мда ДХР ва ЛХР кучлари томонидан махсус операция давомида Украина Қуролли кучларининг 3503 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 506 та ракета мосламаси, 1859 та дала артиллерияси ва миномётлари, шунингдек, 3545 та махсус ҳарбий техникалар йўқ қилинган.
Шунингдек, 198 та самолёти, 130 та вертолёти, 1180 та учувчисиз учиш аппаратларини йўқ ҳамда 337 та зенит-ракета комплекслари йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0