Терма жамоанинг юбилей матчи

Oбуна бўлиш
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида 100 - юбилей учрашувини ўтказди. Терма жамоанинг жами ўйинлари сони ҳамда натижалари билан инфографикамизга қаранг.
Осиё Кубоги—2023 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Шри-Ланка терма жамоалари ўртасидаги учрашув иккинчисининг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланди. Ўзбекистонликлар рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди – 3:0.
Ушбу ғалабали учрашув миллий терма жамоанинг ўз майдонидаги юбилей, 100-ўйини бўлди, деб ёзади спорт мутахассиси, 2022 йилги жаҳон чемпиони ташкилий қўмитаси ходими Алишер Никимбаев ўзининг Футболиум Телеграм-каналида.
Умуман олганда, 1994 йилнинг апрель ойидан буён ўйинлар ФИФА рейтингига киритила бошланган пайтдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоаси 291 та ўйин ўтказган бўлса, шундан 111 таси рақиблар майдонида, 80 таси нейтрал майдонда бўлиб ўтган.
Ғалабалар ва мағлубиятлар ҳақида - бизнинг инфографикамизда.
Янгиликлар лентаси
0