Ўзбекистон Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси аъзолигига қабул қилинмоқда

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВсемирные игры кочевников-2016
Всемирные игры кочевников-2016 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси аъзолигига қабул қилиш юзасидан ариза топширди.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik.Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси халқаро конфедерация аъзолигига қабул қилинмоқда. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Айни кунларда Истанбулда V этноспорт маданият фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестиваль доирасида Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида меморандум имзоланди.
Ушбу меморандум асосида Ўзбекистон этноспорт ассоциациясини Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси аъзолигига қабул қилиш юзасидан ариза топширилди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида президент этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантиришга оид қарор имзолаган эди. Унга кўра, 2023 йилда Хивада Халқаро этноспорт фестивали, Тошкентда эса “Uzbekistan Ethno Games” республика фестивали ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0