Ёзги таътил тадбирлари ва оромгоҳлари учун қанча маблағ йўналтирилади

© SputnikДетский лагерь "Амударё"
Детский лагерь Амударё - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Oбуна бўлиш
Бу йил мингдан ошиқ оромгоҳларда уч мингга яқин болалар дам олиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ёзги таътил тадбирлари ва оромгоҳлар учун 100 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.
Бу йил ёз мавсумида 1 131 та оромгоҳ ўз фаолиятини олиб боради. Уларда 297 441 нафардан зиёд болалар дам олиши режалаштирилган.

“Болаларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузурида “Ёз-2022” штаби ташкил этилди. 205 та стационар оромгоҳда фаолият юритиш учун жами 4 683 нафар педагог кадрлар махсус ўқув дастурлари асосида ўқитилди”, - дейди Лайло Рустамова.

5 278 нафар педагог ва ходим ушбу майдончаларда ўқувчиларнинг ёзги таътилини мароқли ўтишига ўз хиссасини қўшади.
Соғломлаштириш майдончаларида амалга оширилган ишлар:
- Ривожлантирувчи компьютер ўйинлари, тасвирий санъат, ментал арифметика каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди;
- Кинозаллар ташкил этилиб, болаларга мўлжалланган энг қизиқарли кино ва мультфильмлар намойиш этилмоқда;
- 5 та муҳим ташаббус доирасида кўрик-танлов, фестиваль ва тадбирлар ўтказилмоқда;
- Болалар учун сунъий сузиш ҳавзалари ҳам ташкил этилган.
Айтилишича, 8 июнь ҳолатига 533 та таълим муассасасида соғломлаштириш майдончалари ташкил этилиб, уларга 47 840 нафар болалар жалб этилди. Бундан ташқари ёз мавсумида 1,2 млн нафардан ортиқ ўқувчини кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақаларига жалб этиш ҳам кўзда тутилган.
Оромгоҳларга 123 мингта болалар адабиётлари етказиб берилган ва kitob.uz платформасида адабиётларнинг электрон ва аудио шаклларидан фойдаланиш бўйича шароитлар яратилди.
Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактабларида 7 йўналишда 65 номдаги тўгараклар фаолият олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0