https://sputniknews.uz/20220609/urush-faxriylari-keksalar-va-nogironligi-bolgan-shaxslarga-har-oy-qoshimcha-pul-beriladi-25145739.html
Уруш фахрийлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ой қўшимча пул берилади
Уруш фахрийлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ой қўшимча пул берилади
Sputnik Ўзбекистон
Қўшимча тўлов бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари, кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига тўлаб берилади. 09.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-09T09:57+0500
2022-06-09T09:57+0500
2022-06-09T09:57+0500
жамият
янги қарор
ижтимоий норма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/324/46/3244636_0:642:1360:1407_1920x0_80_0_0_e06f23cd5875f411a84006478f8cac59.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Уруш фахрийлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ой қўшимча пул берилади. Бу бўйича 8 июнь куни президент қарори қабул қилинди.Ушбу ҳужжат уруш фахрийлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш мақсадида қабул қилинди.Ҳужжатга мувофиқ, қуйидагиларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов тўлаб борилади:Ушбу тўлов бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига тўлаб берилади.Шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида тўланадиган компенсация жорий этилади.Тўлов бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига амалга оширилади.Бунда, тўловлар Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/324/46/3244636_0:515:1360:1535_1920x0_80_0_0_ee65dcb8d7dafba741935b55cfed8cd3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қарор, ижтимоий норма
жамият, янги қарор, ижтимоий норма
Уруш фахрийлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ой қўшимча пул берилади
Қўшимча тўлов бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари, кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига тўлаб берилади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Уруш фахрийлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ой қўшимча пул берилади. Бу бўйича 8 июнь куни президент қарори қабул
қилинди. Ушбу ҳужжат уруш фахрийлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш мақсадида қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, қуйидагиларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов тўлаб борилади:
1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари;
Концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари;
Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар;
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар;
Ногиронлиги бўлган шахслар.
Ушбу тўлов бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига тўлаб берилади.
Шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида тўланадиган компенсация жорий этилади.
Тўлов бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига амалга оширилади.
Бунда, тўловлар Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.