https://sputniknews.uz/20220609/tanzila-norboeva-amina-muhammad-bilan-uchrashdi-25149070.html
Танзила Норбоева Амина Муҳаммад билан учрашди
Танзила Норбоева Амина Муҳаммад билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. 09.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-09T11:24+0500
2022-06-09T11:24+0500
2022-06-09T11:39+0500
жамият
танзила норбоева
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/09/25150812_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_56b7ae2c480c69440f1ee65b2a275c11.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik.Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашди. Бу ҳақида Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ ҳамда парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Сенат раиси меҳмонни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.Мулоқот жараёнида 2021 йилнинг 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум ўтказилганига тўхталиб ўтилди.Амина Муҳаммад сўнгги йилларда Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришларга тўхталиб, ушбу ҳолатлар халқаро доирада кенг эътироф этилаётганини айтиб ўтди. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида етакчи сифатида фаол иш олиб бораётганини алоҳида қайд этди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/09/25150812_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_a281ed57618881f7f3ee40d8443accfb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, танзила норбоева, бмт
жамият, танзила норбоева, бмт
Танзила Норбоева Амина Муҳаммад билан учрашди
11:24 09.06.2022 (янгиланди: 11:39 09.06.2022) БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik.Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашди. Бу ҳақида Сенат матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ ҳамда парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Сенат раиси меҳмонни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.
Яхши қўшничилик алоқалари, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яратилаётган шарт-шароитлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар натижалари меҳмонда катта қизиқиш уйғотди.
Мулоқот жараёнида 2021 йилнинг 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум ўтказилганига тўхталиб ўтилди.
Амина Муҳаммад сўнгги йилларда Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришларга тўхталиб, ушбу ҳолатлар халқаро доирада кенг эътироф этилаётганини айтиб ўтди. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида етакчи сифатида фаол иш олиб бораётганини алоҳида қайд этди.