Сурия президенти Россия хатти-ҳаракатларини нега қўллаб-қувватлашини тушунтирди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишИнтервью президента Сирии Б. Асада РИА Новости
Интервью президента Сирии Б. Асада РИА Новости - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Oбуна бўлиш
Башар Асад Россия хатти-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди ва бунинг сабабларини келтириб ўтди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад Россия хатти-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди, чунки у кучларнинг йўқотилган халқаро мувозанатини қайтармоқда.

“Биз Россияни иккита нуқтаи назарда кўриб чиқишимиз мумкин: иттифоқчи сифатида, агар у жангда ғолиб чиқса ёки унинг халқаро майдондаги сиёсий позицияси кучлироқ бўлса, бу бизга фойдали. Ёки бошқа нуқтаи назардан Россия кучи бугунги кунда қўлдан бой берилган халқаро мувозанатни қайтаришга кўмаклашмоқда деб айтиш мумкин, ҳатто агар бу қисман бўлса ҳам”, - деди Асад RT Arabic телеканалига берган интервьюсида.

Сурия етакчисининг сўзларига кўра, бу мувозанатни кўпчилик хоҳлайди ва биринчи навбатда кичик давлатларга, жумладан, Сурияга таъсир қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия аҳолиси Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясини қўллаб-қувватлашларини билдириб, намойишга чиқишган эди.
Янгиликлар лентаси
0