https://sputniknews.uz/20220609/rossiyaning-yana-10-ta-hududida-ozbekistonning-yangi-vakolatxonalari-ish-boshladi-25162161.html
Россиянинг яна 10 та ҳудудида Ўзбекистоннинг янги ваколатхоналари иш бошлади
Россиянинг яна 10 та ҳудудида Ўзбекистоннинг янги ваколатхоналари иш бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган 5 ой давомида 6009 нафар фуқаро Россия, Корея, Қозоғистон, Туркия, Германия, Япония давлатларига манзилли ишларга жўнатилган. 09.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-09T16:03+0500
2022-06-09T16:03+0500
2022-06-09T16:03+0500
жамият
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1328/02/13280239_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_9fd5b191c0574e6ebb75ac3791451dcd.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 1 июндан Тула, Воронеж, Волгоград, Нижегород, Иркутск, Амур вилоятлари, Краснодар, Красноярск, Пермь ўлкалари, Ханти-Мансийск автоном округида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янги ваколатхоналари иш бошлади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.Янги ваколатхоналар фаолияти Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркиянинг Истанбул шаҳарларида ҳам йўлга қўйилди.Айтилишича, хорижда ишлаш истагида бўлган 22 000 фуқаро республикадаги мавжуд касб-ҳунар марказларига ўқишга жалб қилинган.Шу йилнинг ўтган 5 ойи давомида 6009 нафар фуқаро Россия, Корея, Қозоғистон, Туркия, Германия, Япония давлатларига манзилли ишларга жўнатилган.Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ҳисобот даврида жами 76 мингдан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий ва ижтимоий хизматлар кўрсатилган.Шунингек, 710 нафар фуқарога БҲМнинг икки бараваридан, жами 33 470 доллар миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилган.Маълумот учун, агентликнинг ваколатхоналари Москва, Санкт-Петербург, Самара, Уфа, Новосибрск, Екатеринбург, Кванджу шаҳарларида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1328/02/13280239_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_690cb3155fb035e2c3413ff1b50fcca2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
жамият, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Россиянинг яна 10 та ҳудудида Ўзбекистоннинг янги ваколатхоналари иш бошлади
Ўтган 5 ой давомида 6009 нафар фуқаро Россия, Корея, Қозоғистон, Туркия, Германия, Япония давлатларига манзилли ишларга жўнатилган.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 1 июндан Тула, Воронеж, Волгоград, Нижегород, Иркутск, Амур вилоятлари, Краснодар, Красноярск, Пермь ўлкалари, Ханти-Мансийск автоном округида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янги ваколатхоналари иш бошлади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум
қилди. Янги ваколатхоналар фаолияти Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркиянинг Истанбул шаҳарларида ҳам йўлга қўйилди.
“Буюк Британия, Болгария, Латвия, Польша, Германия, Сербия, Финляндия, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан 422 та ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, уларда 70 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари аниқланган”, дейди Ортиқхўжа Норов.
Айтилишича, хорижда ишлаш истагида бўлган 22 000 фуқаро республикадаги мавжуд касб-ҳунар марказларига ўқишга жалб қилинган.
Шу йилнинг ўтган 5 ойи давомида 6009 нафар фуқаро Россия, Корея, Қозоғистон, Туркия, Германия, Япония давлатларига манзилли ишларга жўнатилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ҳисобот даврида жами 76 мингдан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий ва ижтимоий хизматлар кўрсатилган.
Шунингек, 710 нафар фуқарога БҲМнинг икки бараваридан, жами 33 470 доллар миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилган.
Маълумот учун, агентликнинг ваколатхоналари Москва, Санкт-Петербург, Самара, Уфа, Новосибрск, Екатеринбург, Кванджу шаҳарларида ҳам фаолият юритиб келмоқда.