Ўзбекистонлик гимнастикачилар Москвада бешта медални қўлга киритди

Гимнастки из Узбекистана завоевали 5 бронзовых наград
Гимнастки из Узбекистана завоевали 5 бронзовых наград - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Oбуна бўлиш
Москвада бўлиб ўтган “Кучлилар турнири”да Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 5 та бронза медалига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Бадиий гимнастика бўйича “Кучлилар турнири” мусобақасининг биринчи босқичида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 5 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа Москвадаги Ирина Винер-Усманова гимнастика саройида бўлиб ўтди. Унда гимнастикачилар Осиё чемпионати олдидан ўз имкониятларини синовдан ўтказди.
Ёсмина Раҳимова мусобақа доирасида кўпкураш дастурида бронза медалини қўлга киритди. У фақат россиялик опа-сингил Дина ва Арина Авериналарга имкониятни бой берди, холос.
Шунингдек, мазкур йўналишда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Мила Ботурина тўртинчи, Екатерина Фетисова эса олтинчи ўринни эгаллади.
Ёсмина алоҳида машқлар дастурида халқа ва тасмадаги чиқишлари билан ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Токио-2020 иштирокчиси Екатерина Фетисова булава машқида, қолаверса, Виктория Нескубо, Ирода Содиқова, Диёра Бахтиёрова, Мубина Камолова, Ясмин Мирзаярова, Доминика Дамировадан иборат қизлар жамоавий дастурда учинчи натижани қайд этишди.
“Таъкидлаш жоиз, бу турнир 23-26 июнь кунлари Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионати олдидан гимнастикачиларимизнинг спорт формаси ва тайёргарлигини кўздан кечириб олиш учун айни муддао бўлди”, - дейилади хабарда,
Янгиликлар лентаси
0