https://sputniknews.uz/20220609/nato-bosh-kotibi-25163807.html
НАТО бош котибининг Германияга сафари нега кутилмаганда бекор қилингани айтилди
НАТО бош котибининг Германияга сафари нега кутилмаганда бекор қилингани айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Йенс Столтенберг шингилла инфекцияси сабаб Германияга ташрифини бекор қилди. 09.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-09T17:06+0500
2022-06-09T17:06+0500
2022-06-09T17:06+0500
дунёда
нато
германия
йенс столтенберг
берлин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/09/25167962_0:200:3263:2035_1920x0_80_0_0_59fa1de22a00be4ad02dd3bc2ce84a71.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 9 июнга белгиланган Берлин ташрифини бекор қилди. Чунки ўраб олувчи темиратки касаллигини юқтириб олган. Бу ҳақда “Reuters” Шимолий Атлантика альянси расмий вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.Агентлик маълумотларига кўра, НАТО бош котиби касаллик сабаб уйдан ишлаяпти. Ўраб олувчи темиратки COVID-19 оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин. Энди у Германия ва Руминияда бўлиши керак бўлган музокараларни масофадан туриб олиб боради.“Бош котиб Германияга (ва Руминияга) режалаштирилган ташрифини шахсан эмас, масофадан туриб амалга оширади”, - деган НАТО вакили.Столтенберг 9 июнь куни Берлинда Германия канцлери Олаф Шольц билан кўришиши, эртасига эса Бухарестда Руминия, Польша ва Венгрия раҳбарлари билан бўладиган учрашувда иштирок этиши керак эди.Германия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, НАТО бош котиби Берлинга ташрифи чоғида департамент раҳбари Кристина Ламбрехт билан ҳам учрашмоқчи эди. Учрашувда Шарқий қанотда қўшинларни қўшимча кучайтириш бўйича таклиф, ой охирида Мадридда ўтказиладиган НАТО саммитига тайёргарлик, келаси ҳафта альянс мудофаа вазирлари йиғилиши, блокнинг янги стратегик концепцияси, Финляндия ва Швециянинг унга кириши эҳтимоли муҳокама қилиниши режалаштирилганди.Маълумот учун, 63 ёшли Столтенберг май ойи бошида коронавирус билан касалланган эди.
берлин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/09/25167962_532:0:3263:2048_1920x0_80_0_0_3c372467942898322f6c444837537c4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, нато, германия, йенс столтенберг, берлин
дунёда, нато, германия, йенс столтенберг, берлин
НАТО бош котибининг Германияга сафари нега кутилмаганда бекор қилингани айтилди
Йенс Столтенберг шингилла инфекцияси сабаб Германияга ташрифини бекор қилди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 9 июнга белгиланган Берлин ташрифини бекор қилди. Чунки ўраб олувчи темиратки касаллигини юқтириб олган. Бу ҳақда
“Reuters” Шимолий Атлантика альянси расмий вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, НАТО бош котиби касаллик сабаб уйдан ишлаяпти. Ўраб олувчи темиратки COVID-19 оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин. Энди у Германия ва Руминияда бўлиши керак бўлган музокараларни масофадан туриб олиб боради.
“Бош котиб Германияга (ва Руминияга) режалаштирилган ташрифини шахсан эмас, масофадан туриб амалга оширади”, - деган НАТО вакили.
Столтенберг 9 июнь куни Берлинда Германия канцлери Олаф Шольц билан кўришиши, эртасига эса Бухарестда Руминия, Польша ва Венгрия раҳбарлари билан бўладиган учрашувда иштирок этиши керак эди.
Германия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, НАТО бош котиби Берлинга ташрифи чоғида департамент раҳбари Кристина Ламбрехт билан ҳам учрашмоқчи эди. Учрашувда Шарқий қанотда қўшинларни қўшимча кучайтириш бўйича таклиф, ой охирида Мадридда ўтказиладиган НАТО саммитига тайёргарлик, келаси ҳафта альянс мудофаа вазирлари йиғилиши, блокнинг янги стратегик концепцияси, Финляндия ва Швециянинг унга кириши эҳтимоли муҳокама қилиниши режалаштирилганди.
Маълумот учун, 63 ёшли Столтенберг май ойи бошида коронавирус билан касалланган эди.