https://sputniknews.uz/20220608/qishloqlarda-ekstremal-sharoitda-qollaniladigan-issiqlik-qurilmasi-yaratildi-25127322.html
Қишлоқларда экстремал шароитда қўлланиладиган иссиқлик қурилмаси яратилди
Қишлоқларда экстремал шароитда қўлланиладиган иссиқлик қурилмаси яратилди
Sputnik Ўзбекистон
Қурилма йил давомида электр энергияси ва иссиқ сув олиш учун мўлжалланган. 08.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-08T16:27+0500
2022-06-08T16:27+0500
2022-06-08T16:27+0500
жамият
ўзбекистон фанлар академияси (ўфа)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/603/17/6031772_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_474ba109f33cbf361a0fcd5209f83cbd.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қишлоқ ҳудудларида экстремал шароитларда қўллаш учун фото-иссиқлик қурилма ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.Кристалли кремнийдан тайёрланган фотоелектрик батареялар асосидаги қуввати 300 Вт бўлган фото иссиқлик қурилмаси республиканинг қишлоқ ҳудудларида йил давомида электр энергияси ва иссиқ сув олиш учун мўлжалланган.Уй шароитида фойдаланиш учун ҳарорати 70°C гача бўлган иссиқ сув олишда қурилма билан “Аристон” типидаги электр сув иситгичларини биргаликда ишлатиш кўзда тутилган.У замонавий контроллер, ГЕЛ типидаги аккумуляторлар, инвертор, замонавий таянч конструкция ва иссиқ сувни сақлаш учун 300 литр ҳажмли идиш билан жиҳозланган.Қурилма параметрларининг қуёшли табиий шароитларга боғлиқлиги ўрганилган. Қуввати 600 Вт гача бўлган ~ 220 В, – 12 В ва –5,4 В кучланишга мўлжалланган истеъмолчилар учун лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бўйича тавсиялар берилган.Қурилма Физика-техника институтининг гелиополигони шароитида синовлардан мувафаққиятли ўтказилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/603/17/6031772_96:0:2827:2048_1920x0_80_0_0_796d6a8657c19d6b24079a9ab4b7fb86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон фанлар академияси (ўфа)
жамият, ўзбекистон фанлар академияси (ўфа)
Қишлоқларда экстремал шароитда қўлланиладиган иссиқлик қурилмаси яратилди
Қурилма йил давомида электр энергияси ва иссиқ сув олиш учун мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қишлоқ ҳудудларида экстремал шароитларда қўллаш учун фото-иссиқлик қурилма ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар
берди. Кристалли кремнийдан тайёрланган фотоелектрик батареялар асосидаги қуввати 300 Вт бўлган фото иссиқлик қурилмаси республиканинг қишлоқ ҳудудларида йил давомида электр энергияси ва иссиқ сув олиш учун мўлжалланган.
“Қурилмани тайёрлашда қишлоқ хўжаликларида яшовчи аҳолига ёз ва қиш об-ҳаво шароитларида электр ва маиший техника воситаларидан фойдаланишда қулайлик яратиш зарурлигига эътибор қаратилган”, дейилади хабарда.
Уй шароитида фойдаланиш учун ҳарорати 70°C гача бўлган иссиқ сув олишда қурилма билан “Аристон” типидаги электр сув иситгичларини биргаликда ишлатиш кўзда тутилган.
У замонавий контроллер, ГЕЛ типидаги аккумуляторлар, инвертор, замонавий таянч конструкция ва иссиқ сувни сақлаш учун 300 литр ҳажмли идиш билан жиҳозланган.
Қурилма параметрларининг қуёшли табиий шароитларга боғлиқлиги ўрганилган. Қуввати 600 Вт гача бўлган ~ 220 В, – 12 В ва –5,4 В кучланишга мўлжалланган истеъмолчилар учун лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бўйича тавсиялар берилган.
Қурилма Физика-техника институтининг гелиополигони шароитида синовлардан мувафаққиятли ўтказилди.