Ўзбекистонга энг кўп кир ювиш машиналари Россиядан импорт қилинган

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишПродажа бытовой техники
Продажа бытовой техники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия мамлакатга 4 ой давомида 64 мингта маҳсулот сотган.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистонга 4 ой мобайнида Россиядан 64 минг дона кир ювиш машинаси импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Январь-апрель ойларида хориждан қиймати 21,4 млн долларга тенг бўлган 109,9 минг дона кир ювиш машинаси импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,6 минг донага кўп.
Ўзбекистон 4 ой мобайнида 16 та давлатдан кир ювиш машинасини импорт қилган. Россия мамлакатга энг кўп маҳсулотни етказиб бераётган давлатга айланди.
Импорт қилган давлатлар:
Россия – 64 минг дона
Хитой – 21,5 минг дона
Қирғизистон – 21,3 минг дона
Туркия – 1,7 минг дона
Молдова – 800 дона
Беларусь – 312 дона
Украина – 109 дона
Италия – 39 дона
Айтиш жоизки, Ўзбекистонда маиший техника, жумаладан кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ҳам етарли миқдорда йўлга қўилган бўлиб, аҳоли эҳтиёжининг катта қисмини маҳаллий кир ювиш машиналари билан қондирилмоқда.
Статистика қўмитаси хабарига кўра 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон саноат корхоналари томонидан 419,2 мингта кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилган.
Янгиликлар лентаси
0