Эксперт Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги имкониятларига баҳо берди

© Пресс-служба Ассоциации футбола УзбекистанаОфициальная тренировка сборной Узбекистана перед матчем против Шри-Ланки
Официальная тренировка сборной Узбекистана перед матчем против Шри-Ланки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Осиё кубоги-2023 га йўлланмани қўлга киритиш учун Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка жамоаларига қарши майдонга тушади.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Бугун, 8 июнь куни, Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича Осиё кубоги-2023 саралаш босқичидаги ўзининг биринчи ўйинини ўтказади.
Миллий жамоанинг рақиби Шри-Ланка бўлади. Баҳс Намангандаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:30 да бошланади.
Спорт соҳасидаги эксперт, Жаҳон чемпионати-2022 ташкилий қўмитасининг ходими Алишер Никимбаев бу Ўзбекистон жамоаси учун кўпроқ расмиятчилик эканини тушунтиради. Саралаш босқичини ўтказиш тизими ўзгартирилгандан бери миллий терма жамоанинг элита жамоалар бўлмаган пастдан боришига тўғри келади.

“Шу боис Ўзбекистон жамоаси учун бу расмиятчилик – гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш зарур”, - деди у Sputnik билан суҳбатда.

Экспертнинг сўзларига кўра, Шри-Ланка ва Мальдивга қарши ўтказилган баҳсда ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа омадсизлик сифатида баҳоланади. Никимбаев саралаш ўйинларининг барчаси мамлакат майдонларида ўтказилаётгани ва бу муваффақиятнинг қўшимча омили эканини эслатиб ўтди.

“Яхши ўйнаш ғоят муҳим, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш, Осиё кубогига йўл олиш ниҳоятда муҳим. Гарчи у қаерда ва қачон ўтказилиши ҳозиргача маълум бўлмасада, терма жамоанинг мусобақага тайёрланиши ва камида ярим финал учун кураш олиб боришига камида бир йил фурсати бор”, - дейди эксперт

Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича Осиё кубоги-2023 йўлланмасини қўлга киритиш учун Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка жамоаларига қарши майдонга тушишади. Ўйинларнинг ҳаммаси Наманганда бўлиб ўтади.
“Оқ бўрилар” ўз юришларини 8 июнь куни Шри-Ланка жамоасига қарши бошлашади. 11 июнь куни Мальдив оролларига билан куч синашса, 14 июнда Таиландга қарши майдонга тушади. 3-саралаш босқичида ҳар бир гуруҳ ғолиби ва энг яхши кўрсаткичга эга бешта иккинчи ўрин соҳиби Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритади.
2023 йилги Осиё кубоги мусобақаси Хитойда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо мамлакат эпидемиологик вазият сабабли Осиё биринчилигини қабул қилишдан бош тортди. Ҳозирча мусобақа қаерда ўтказилиши борасида маълумот йўқ.
Янгиликлар лентаси
0