https://sputniknews.uz/20220608/ozbekiston-fuqarolari-uchun-rossiyada-royxatdan-otish-muddati-uzaytirildi-25119454.html
Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди
Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия фуқароларни рўйхатга олиш муддатини ўзаро 15 кунгача узайтиришди. 08.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-08T13:57+0500
2022-06-08T13:57+0500
2023-04-05T18:37+0500
жамият
прописка
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1c/19852307_0:179:3001:1867_1920x0_80_0_0_3c2a9141d8f03203f212cedbc9085aef.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари энди Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан 15 кун давомида яшаши мумкин. Худди шу шарт Ўзбекистондаги Россия фуқароларига ҳам тегишли. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида имзоланган битим 4 июндан расман кучга кирган.Вақтинчалик бўлиш муддати бир томон давлати фуқароси бошқа томон давлати ҳудудига кирган кундан бошлаб ҳисобланади. Унга бошқа томон давлати ҳудудига киришда чегара назорати органлари томонидан муҳрланган миграция картаси (ёки давлат рўйхатидаги тегишли муҳр билан тасдиқланган паспорт) берилади.Маълумот учун, аввалги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари етти кун ичида, Ўзбекистондаги россияликлар эса уч кун ичида рўйхатдан ўтиши шарт бўлган.Россия ИИВга кўра, янги қоидалар Россияга келаётган Ўзбекистон фуқаролари сонининг кўпайишига ва миграция назорати самарадорлигининг пасайишига олиб келмайди.Ҳозирги кунда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларига миграция рўйхатидан ўтиш учун 15 кунлик муддат белгиланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1c/19852307_136:0:2865:2047_1920x0_80_0_0_4137dcb7da7c02904ede97fe284e150a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, прописка, ўзбекистон, россия
жамият, прописка, ўзбекистон, россия
Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди
13:57 08.06.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Ўзбекистон ва Россия фуқароларни рўйхатга олиш муддатини ўзаро 15 кунгача узайтиришди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари энди Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан 15 кун давомида яшаши мумкин. Худди шу шарт Ўзбекистондаги Россия фуқароларига ҳам тегишли. Бу ҳақда
“Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида имзоланган битим 4 июндан расман кучга кирган.
“Мазкур битимнинг 1-моддасига мувофиқ бир томоннинг бошқа давлат ҳудудида вақтинча яшовчи фуқаролари 15 кун ичида кирувчи давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш) мажбуриятидан озод қилинади”, дейилади хабарда.
Вақтинчалик бўлиш муддати бир томон давлати фуқароси бошқа томон давлати ҳудудига кирган кундан бошлаб ҳисобланади. Унга бошқа томон давлати ҳудудига киришда чегара назорати органлари томонидан муҳрланган миграция картаси (ёки давлат рўйхатидаги тегишли муҳр билан тасдиқланган паспорт) берилади.
Маълумот учун, аввалги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари етти кун ичида, Ўзбекистондаги россияликлар эса уч кун ичида рўйхатдан ўтиши шарт бўлган.
Россия ИИВга кўра, янги қоидалар Россияга келаётган Ўзбекистон фуқаролари сонининг кўпайишига ва миграция назорати самарадорлигининг пасайишига олиб келмайди.
Ҳозирги кунда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларига миграция рўйхатидан ўтиш учун 15 кунлик муддат белгиланган.