https://sputniknews.uz/20220608/hokimliklarning-erni-ijaraga-berish-boyicha-vakolatlaridan-biri-bekor-qilindi-25116817.html
Ҳокимликларнинг ерни ижарага бериш бўйича ваколатларидан бири бекор қилинди
Ҳокимликларнинг ерни ижарага бериш бўйича ваколатларидан бири бекор қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳокимликларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлаш ваколати бекор қилинди. 08.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-08T11:59+0500
2022-06-08T11:59+0500
2022-06-08T11:59+0500
ер ажратиш
ҳокимлик
қонун
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16072386_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_d23ccbd4b64949c03a0cfa1fe9502f09.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти имзолаган қонун билан амалдаги 20 дан зиёд қонун, жумладан 4 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.Хусусан, Ер кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, ҳокимликларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлаш ваколати чиқариб ташланди.Энди ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олингани тўғрисида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади (илгари гувоҳнома).Шунингдек, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан хабардор қилгандан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритиши белгиланди.Бўш турган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари фермер хўжалигини юритиш учун очиқ электрон танлов орқали берилади (илгари очиқ танлов асосида).Деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби фуқароларга якка тартибдаги боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик учун ер участкаларини ажратишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16072386_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_91ab6a981dcded997cf3549557e30874.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ер ажратиш, ҳокимлик, қонун, жамият
ер ажратиш, ҳокимлик, қонун, жамият
Ҳокимликларнинг ерни ижарага бериш бўйича ваколатларидан бири бекор қилинди
Ҳокимликларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлаш ваколати бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти имзолаган қонун билан амалдаги 20 дан зиёд қонун, жумладан 4 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар
киритилди. Хусусан, Ер кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, ҳокимликларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлаш ваколати чиқариб ташланди.
Энди ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олингани тўғрисида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади (илгари гувоҳнома).
Шунингдек, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан хабардор қилгандан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритиши белгиланди.
Бўш турган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари фермер хўжалигини юритиш учун очиқ электрон танлов орқали берилади (илгари очиқ танлов асосида).
Деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби фуқароларга якка тартибдаги боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик учун ер участкаларини ажратишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.