https://sputniknews.uz/20220607/norov-xitoy-tashqi-ishlar-vaziri-bilan-uchrashdi-25108169.html
Норов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
Норов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Вазирлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлашди. 07.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-07T19:51+0500
2022-06-07T19:51+0500
2022-06-07T19:51+0500
сиёсат
владимир норов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/07/25107849_0:437:960:977_1920x0_80_0_0_ed9044a959623a22cc9178b4a1844398.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Таъкидланишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.Вазирлар олий даражада эришилган келишувларни амалда татбиқ этишнинг бориши, икки давлат раҳбарлари томонидан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилдилар.Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги конструктив мулоқотни чуқурлаштириш, Ташкилотнинг жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Саммитига тайёргарликнинг бориши, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.Вазирлар минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Афғонистонда барқарор тинчликка эришиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклаш бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/07/25107849_0:210:960:930_1920x0_80_0_0_c2a5daeeb36b7dd24f8e3b36bd18b76d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир норов
Норов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
Вазирлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлашди.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати
хабар бермоқда. Таъкидланишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Вазирлар олий даражада эришилган келишувларни амалда татбиқ этишнинг бориши, икки давлат раҳбарлари томонидан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилдилар.
“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш, жумладан, унинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди”, - дейилган хабарда.
Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги конструктив мулоқотни чуқурлаштириш, Ташкилотнинг жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Саммитига тайёргарликнинг бориши, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Вазирлар минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Афғонистонда барқарор тинчликка эришиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклаш бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмларига алоҳида эътибор қаратдилар.