https://sputniknews.uz/20220607/kochma-savdo-faoliyati-uchun-talablar-soddalashtiriladi-25102036.html
Кўчма савдо фаолияти учун талаблар соддалаштирилади
Кўчма савдо фаолияти учун талаблар соддалаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Эндиликда тадбиркорларга мобиль контейнерлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади. 07.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-07T16:39+0500
2022-06-07T16:39+0500
2022-06-07T16:39+0500
жамият
президент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768649_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_29f8489f348c0f9ced3605b7608096f8.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига ўз ер майдонларида мавсумий кафе ва савдо нуқталарини ташкил этишга рухсат берилади. Бу ҳақда президент раислигида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар, йил якунига қадар режалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.Президент кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифасини қўйди.Эндиликда кўчма савдо объектларини иш куни якунлангач, кўчириш бўйича мажбурий талаб бекор қилиниб, тадбиркорларга мобиль контейнерлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.Таъкидланишича, 2017 йилда бозорларни реконструкция қилиш ва замонавий савдо комплексларини қуриш дастури қабул қилинган эди.Лекин Зангиота, Қибрай, Оҳангарон, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Чортоқ, Хатирчи ва Нуротада бозорлардаги аҳвол, уларнинг санитарияси ва архитектурасидан одамлар норози экани қайд этилди.Йиғилишда бозорларни ривожлантириш дастури, шунингдек, маданият ва истироҳат боғларида сервисни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768649_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_133cce41a854d6f89238f2074d5344fb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, президент
Кўчма савдо фаолияти учун талаблар соддалаштирилади
Эндиликда тадбиркорларга мобиль контейнерлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига ўз ер майдонларида мавсумий кафе ва савдо нуқталарини ташкил этишга рухсат берилади. Бу ҳақда президент раислигида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар, йил якунига қадар режалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум
қилинди. Президент кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифасини қўйди.
Эндиликда кўчма савдо объектларини иш куни якунлангач, кўчириш бўйича мажбурий талаб бекор қилиниб, тадбиркорларга мобиль контейнерлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.
Таъкидланишича, 2017 йилда бозорларни реконструкция қилиш ва замонавий савдо комплексларини қуриш дастури қабул қилинган эди.
Лекин Зангиота, Қибрай, Оҳангарон, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Чортоқ, Хатирчи ва Нуротада бозорлардаги аҳвол, уларнинг санитарияси ва архитектурасидан одамлар норози экани қайд этилди.
Йиғилишда бозорларни ривожлантириш дастури, шунингдек, маданият ва истироҳат боғларида сервисни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.