https://sputniknews.uz/20220607/hindiston-rossiya-nefti-importini-ikki-baravarga-oshirmoqchi--oav-25097733.html
Ҳиндистон Россия нефти импортини икки бараварга оширмоқчи – ОАВ
Ҳиндистон Россия нефти импортини икки бараварга оширмоқчи – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари ва Россия компанияси аллақачон олти ойлик янги шартномалар устида ишламоқда. 07.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-07T16:33+0500
2022-06-07T16:33+0500
2023-04-05T18:37+0500
дунёда
ҳиндистон
нефть
импорт
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/03/19523720_0:150:3107:1898_1920x0_80_0_0_3c60cd30e63e36e28ed9d6c37008b03b.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн - Sputnik. Ҳиндистон “Роснефть” таклиф қилган чегирмалардан фойдаланиб, нефти импортини икки бараварга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.Қайд этилишича, Ҳиндистон давлат нефтни қайта ишлаш заводлари ва Россия компанияси аллақачон олти ойлик янги шартномалар устида ишламоқда.“Bloomberg”нинг таъкидлашича, нефть ҳажми ва нархлари ҳақидаги тафсилотлар ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда ва Ҳиндистон банклари барча етказиб беришларни тўлиқ молиялаштириш ниятида.Давлат нефтни қайта ишлаш корхоналарига “Indian Oil Corp”, “Hindustan Petroleum” ва “Bharat Petroleum” киради, хусусий нефтни қайта ишлаш корхоналарига эса қисман “Роснефть”га тегишли бўлган “Reliance Industries” ва “Nayara Energy” киради.“Bloomberg” ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиндистон февраль ойи охири ва май ойи бошида 40 миллион баррелдан ортиқ Россия нефтини сотиб олган, бу 2021 йилдагидан тахминан 20 фоизга кўп.Манбаларга кўра, Ҳиндистон компаниялари томонидан Россия хомашёсини сотиб олиши ҳеч қандай қонун ёки санкцияларни бузмаслигига қарамай, АҚШ ва Европа Иттифоқи Деҳлига қаттиқ босим ўтказмоқда ҳамда мамлакатни Россиядан нефть импорт қилишдан бош тортишга ундамоқда.Эслатиб ўтамиз, ЕИ 3 июнь куни Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи тўпламини тасдиқлади. Тўплам Россия нефти ва нефть маҳсулотлари импортига қисман тақиқ қўйишни ўз ичига олади.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Европа Иттифоқининг Россия нефтига қисман тақиқ жорий этиши бутун дунё энергетика бозорига салбий таъсир кўрсатишини маълум қилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/03/19523720_188:0:2919:2048_1920x0_80_0_0_d27dc58deca956b8c8aa1ce0ee1a3c60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ҳиндистон, нефть, импорт, россия
дунёда, ҳиндистон, нефть, импорт, россия
Ҳиндистон Россия нефти импортини икки бараварга оширмоқчи – ОАВ
16:33 07.06.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари ва Россия компанияси аллақачон олти ойлик янги шартномалар устида ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июн - Sputnik. Ҳиндистон “Роснефть” таклиф қилган чегирмалардан фойдаланиб, нефти импортини икки бараварга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда
“Bloomberg” хабар берди.
“Бошқа давлатлар Москва билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётган бир вақтда, Ҳиндистон Россия нефти импортини икки баравар ошириш ниятида. Давлатга қарашли нефтни қайта ишлаш корхоналари “Роснефть”дан яхшироқ таъминот олишга интилмоқда”, деб ёзади агентлик.
Қайд этилишича, Ҳиндистон давлат нефтни қайта ишлаш заводлари ва Россия компанияси аллақачон олти ойлик янги шартномалар устида ишламоқда.
“Bloomberg”нинг таъкидлашича, нефть ҳажми ва нархлари ҳақидаги тафсилотлар ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда ва Ҳиндистон банклари барча етказиб беришларни тўлиқ молиялаштириш ниятида.
Давлат нефтни қайта ишлаш корхоналарига “Indian Oil Corp”, “Hindustan Petroleum” ва “Bharat Petroleum” киради, хусусий нефтни қайта ишлаш корхоналарига эса қисман “Роснефть”га тегишли бўлган “Reliance Industries” ва “Nayara Energy” киради.
“Bloomberg” ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиндистон февраль ойи охири ва май ойи бошида 40 миллион баррелдан ортиқ Россия нефтини сотиб олган, бу 2021 йилдагидан тахминан 20 фоизга кўп.
“Осиёнинг иккинчи йирик нефть истеъмолчиси бўлган Ҳиндистонда нефтни қайта ишлаш корхоналари арзон рус хомашёсини ёқилғига айлантириш орқали даромадни оширишга муваффақ бўлади, улар ёқилғисини Европа ва АҚШга экспорт қилади”, дея тушунтиради нашр.
Манбаларга кўра, Ҳиндистон компаниялари томонидан Россия хомашёсини сотиб олиши ҳеч қандай қонун ёки санкцияларни бузмаслигига қарамай, АҚШ ва Европа Иттифоқи Деҳлига қаттиқ босим ўтказмоқда ҳамда мамлакатни Россиядан нефть импорт қилишдан бош тортишга ундамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЕИ 3 июнь куни Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи тўпламини тасдиқлади. Тўплам Россия нефти ва нефть маҳсулотлари импортига қисман тақиқ қўйишни ўз ичига олади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Европа Иттифоқининг Россия нефтига қисман тақиқ жорий этиши бутун дунё энергетика бозорига салбий таъсир кўрсатишини
маълум қилган эди.