https://sputniknews.uz/20220607/chekinayotgan-millatchilar-yogoch-monastirni-yoqib-yuborishdi---rossiya-mv-25097919.html
Чекинаётган миллатчилар ёғоч монастирни ёқиб юборишди - Россия МВ
Чекинаётган миллатчилар ёғоч монастирни ёқиб юборишди - Россия МВ
Sputnik Ўзбекистон
Украина қўшинлари муқаддас тарихий ёдгорлик ҳудудида артиллерия қуроллари жойлаштириб. мустаҳкамланган ҳимоя пунктига айлаштиришга маҳаллий аҳоли қаршилик... 07.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-07T16:06+0500
2022-06-07T16:06+0500
2022-06-07T16:06+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/07/25097217_0:84:1600:984_1920x0_80_0_0_51159f6d7cc463a4a6c916b2a47c7d6a.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн - Sputnik. Украина миллатчилари чекиниш олдидан ёғоч монастирни ёқиб юборишди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги. Россия қўшинлари томонидан озод қилинган Святогорск шаҳри аҳолиси ва маҳаллий монастир роҳиблари гувоҳлик қилишига кўра, Украина миллатчи кучлари 5 июль куни шаҳарни тарк этиш вақтида 2009 йилда ёғочдан қурилган монастирни ёқиб юборишган.Маълум бўлишича, 2 июнь куни Святогорск шаҳри жанубий қисмида жойлашган "Святогорская лавра" тарихий-архитектура мажмуасига Украина ҳарбийлари келишган. Улар баланд қирғоқда жойлашган ушбу тарихиё ёдгорлик ҳудудида артиллерия қуролларини жойлаштириш бўлган.Украина ҳарбийларнинг бундай сурбетлиги маҳаллий аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган. Улар ҳарбийлардан муқаддас ёдгорлик ҳудудини тарк этишни талаб қилишган.4 июнь куни шаҳарнинг аксарият қисмида ўз позицияларидан маҳрум бўлган Украина ҳарбийлари чекинишга мажбур бўлишади ва кетиш олдидан 5 июнь куни йирик калибрли пулемётдан ёндирувчи ўқлар билан 2009 йилда қурилган ёғоч монастирни ёқиб юборишади.Бу ҳам етмагандек, маҳаллий аҳоли ва монахлар уни ўчирмоқчи бўлганда, қўрқитиш учун уларга қарата ўт очишади.Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Украина президенти Владимир Зеленский Россия Украинанинг тарихий ёдгорликларини йўқ қилаётгани ҳақида жар солган ва Россияни ЮНЕСКОдан чиқариб ташлашни талаб қилган эди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/07/25097217_89:0:1512:1067_1920x0_80_0_0_8f7596a4b0300007b5e1e8cc6456a6e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина
Чекинаётган миллатчилар ёғоч монастирни ёқиб юборишди - Россия МВ
Украина қўшинлари муқаддас тарихий ёдгорлик ҳудудида артиллерия қуроллари жойлаштириб. мустаҳкамланган ҳимоя пунктига айлаштиришга маҳаллий аҳоли қаршилик қилган.
ТОШКЕНТ, 7 июн - Sputnik. Украина миллатчилари чекиниш олдидан ёғоч монастирни ёқиб юборишди, деб
хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Россия қўшинлари томонидан озод қилинган Святогорск шаҳри аҳолиси ва маҳаллий монастир роҳиблари гувоҳлик қилишига кўра, Украина миллатчи кучлари 5 июль куни шаҳарни тарк этиш вақтида 2009 йилда ёғочдан қурилган монастирни ёқиб юборишган.
Маълум бўлишича, 2 июнь куни Святогорск шаҳри жанубий қисмида жойлашган "Святогорская лавра" тарихий-архитектура мажмуасига Украина ҳарбийлари келишган. Улар баланд қирғоқда жойлашган ушбу тарихиё ёдгорлик ҳудудида артиллерия қуролларини жойлаштириш бўлган.
Мақсад – қарама-қарши қирғоқда жойлашган Россия қўшинларини ўққа тутиш учун қулай позицияни эгаллаш. Иккинчидан эса – Россия зарба бермаслиги аниқ бўлган тарихий ёдгорлик ҳудудида жойлашиб олиш бўлган.
Украина ҳарбийларнинг бундай сурбетлиги маҳаллий аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган. Улар ҳарбийлардан муқаддас ёдгорлик ҳудудини тарк этишни талаб қилишган.
4 июнь куни шаҳарнинг аксарият қисмида ўз позицияларидан маҳрум бўлган Украина ҳарбийлари чекинишга мажбур бўлишади ва кетиш олдидан 5 июнь куни йирик калибрли пулемётдан ёндирувчи ўқлар билан 2009 йилда қурилган ёғоч монастирни ёқиб юборишади.
Бу ҳам етмагандек, маҳаллий аҳоли ва монахлар уни ўчирмоқчи бўлганда, қўрқитиш учун уларга қарата ўт очишади.
Мудофаа вазирлиги алоҳида таъкидлашига кўра, Святогорск шаҳрини эгаллаш вақтида у ердаги тарихий обида – Святогорск лаврасига ҳеч қандай зарар етказилмаган. Бунга ушбу мажмуанинг бугун суратга олинган видеотасвиридан кузатиз мумкин, дейилган вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Украина президенти Владимир Зеленский Россия Украинанинг тарихий ёдгорликларини йўқ қилаётгани ҳақида жар солган ва Россияни ЮНЕСКОдан чиқариб ташлашни талаб қилган эди.