Санкциялар Украина инқирозини ҳал қила олмайди – Хитой ТИВ

© AFP 2023 / GREG BAKERЧжао Лицзянь
Чжао Лицзянь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Oбуна бўлиш
Чжао Лицзяннинг сўзларига кўра, санкциялар босимининг янада кучайиши билан Европа мамлакатлари аҳолиси инфляция ҳамда ишсизлик каби янги муаммоларга дуч келади.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Россияга қарши киритилаётган янгидан-янги санкциялар Украинадаги вазиятни юмшатмаяпти, аксинча Европа ва бутун дунё бунинг учун катта товон тўламоқда. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь душанба куни бўлиб ўтган брифингда таъкидлади, дея хабар берди РИА Новости.
“Фактлар санкциялар Украина инқирозини ҳал қилишнинг тўғри йўли эмаслигини исботлаяпти. Айрим давлатлар томонидан Россияга қарши жорий этилган кенг кўламли санкциялар Украинадаги вазиятни заррача юмшатгани йўқ, аксинча, бунинг учун Европа ва дунё товон тўламоқда”, - деди дипломат Европа Иттифоқининг Россияга қарши киритган санкцияларининг олтинчи пакетини шарҳлар экан.
Унинг сўзларига кўра, санкциялар босимининг янада кучайиши билан Европа мамлакатлари аҳолиси инфляция ҳамда ишсизлик каби янги муаммоларга дуч келади, дунё эса энергетика ва озиқ-овқат инқирозини бошдан кечиради.
Аввалроқ, Россиянинг Харбиндаги бош консули Владимир Ошепков Россия ва Хитой компаниялари бирга Ғарб санкциялари туфайли юзага келган харажатларни қоплаш чоралини излаётганини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, ЕИ 3 июнь куни Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи тўпламини тасдиқлади. Тўплам Россия нефти ва нефть маҳсулотлари импортига қисман тақиқ қўйишни ўз ичига олади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Европа Иттифоқининг Россия нефтига қисман тақиқ жорий этиши бутун дунё энергетика бозорига салбий таъсир кўрсатишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0