https://sputniknews.uz/20220606/qoqonlik-talabalar-rossiyada-amaliyot-otamoqda-25057684.html
Қўқонлик талабалар Россияда амалиёт ўтамоқда
Қўқонлик талабалар Россияда амалиёт ўтамоқда
Sputnik Ўзбекистон
Талабалар 15 июнга қадар бюджет тизими, суғурта, инвестиция, психология ва бошқа фанлар бўйича янги билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишади. 06.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-06T13:46+0500
2022-06-06T13:46+0500
2022-06-06T13:46+0500
жамият
талабалар
қозон
қўқон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/06/25055833_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_45506ec61cea9fe660454aea29fce0f8.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қўқон давлат педагогика институтининг бир гуруҳ талабалари Гавҳар Ражапова бошчилигида Россиянинг Қозон Федерал унуверситети Елабуга филиалида амалиёт ўтамоқда. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.Қўқонлик талабаларни Елабуга институти директори Элена Мерзон қабул қилди. Учрашувда Элена Мерзон икки олий ўқув юрти ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ирина Михайлова талабаларга Елабуга институти тарихи, кадрлар тайёрлаш йўналишлари, шунингдек, амалга оширилаётган таълим дастурлари билан батафсил таништирди.Талабалар 15 июнга қадар бюджет тизими, суғурта, инвестиция, психология, рақамли таълим, дизайн ва таълим жараёнларини амалга ошириш, таълим ташкилоти фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳамда бошқа фанлар бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлишади.Шунингдек, улар ташриф якунига қадар институтнинг моддий-техник базаси, Татаристоннинг маданий пойтахти тарихи ва бугуни, Марина Тсветаева уй-музейи билан яқиндан танишади. Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган “Сабантуй” байрамида иштирок этишлари ҳам кўзда тутилган.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон олий ўқув юртларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича 25 нафар проректори Қозон Федерал университети қошидаги малака ошириш курсларига юборилган эди.
қозон
қўқон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/06/25055833_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_6eaa05a5b1c933611b0d5b34978a9dc5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, талабалар, қозон, қўқон
жамият, талабалар, қозон, қўқон
Қўқонлик талабалар Россияда амалиёт ўтамоқда
Талабалар 15 июнга қадар бюджет тизими, суғурта, инвестиция, психология ва бошқа фанлар бўйича янги билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишади.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қўқон давлат педагогика институтининг бир гуруҳ талабалари Гавҳар Ражапова бошчилигида Россиянинг Қозон Федерал унуверситети Елабуга филиалида амалиёт ўтамоқда. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар
берди. Қўқонлик талабаларни Елабуга институти директори Элена Мерзон қабул қилди. Учрашувда Элена Мерзон икки олий ўқув юрти ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.
Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ирина Михайлова талабаларга Елабуга институти тарихи, кадрлар тайёрлаш йўналишлари, шунингдек, амалга оширилаётган таълим дастурлари билан батафсил таништирди.
Талабалар 15 июнга қадар бюджет тизими, суғурта, инвестиция, психология, рақамли таълим, дизайн ва таълим жараёнларини амалга ошириш, таълим ташкилоти фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳамда бошқа фанлар бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлишади.
Шунингдек, улар ташриф якунига қадар институтнинг моддий-техник базаси, Татаристоннинг маданий пойтахти тарихи ва бугуни, Марина Тсветаева уй-музейи билан яқиндан танишади. Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган “Сабантуй” байрамида иштирок этишлари ҳам кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон олий ўқув юртларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича 25 нафар проректори Қозон Федерал университети қошидаги малака ошириш курсларига юборилган эди.