ОАВ: Путин ЕИнинг энг нозик жойини топди

© Sputnik / Михаил МетцельПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Россияга қарши иқтисодий уруш ЕИ мамлакатлари орасига нифоқ солган.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Европа иттифоқининг энг нозик жойига – энергергетикасига зарба берди, чунки ёқилғи нархининг ўсиши юқори инфляция ва иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри ёзмоқда.
Мақолада ёзилишича, ЕИнинг Россияга қарши энг қаттиқ чекловларига қарамасдан, жумладан, нефть импортини қисман тақиқлаш, унга ён беришлар ошиб бормоқда. Мисол тариқасида қувурлар орқали нефть импорти юзасидан ўзаро муроса ва патриарх Кириллни санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлаш келтирилган.
Таъкидланишича, Россияга қарши иқтисодий уруш ЕИ мамлакатлари орасига нифоқ солган, чунки давлатлар “санкциялардан чарчашган”.
Санкциялар Европага зарар, Россияга фойда келтирмоқда - ОАВ
Мақолада Ғарб санкциялари уларнинг ўзларига нисбатан салбий оқибатларни келтириб чиқаргани қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0