https://sputniknews.uz/20220606/mirziyoev-qozogiston-prezidentini-referendum-muvaffaqiyatli-otkazilgani-bilan-qutladi-25071569.html
Мирзиёев Қозоғистон президентини референдум муваффақиятли ўтказилгани билан қутлади
Мирзиёев Қозоғистон президентини референдум муваффақиятли ўтказилгани билан қутлади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. 06.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-06T17:46+0500
2022-06-06T17:46+0500
2022-06-06T17:46+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
қасим-жомарт тоқаев
референдум
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23120583_0:108:3248:1935_1920x0_80_0_0_cc7af77a51de1ac19c5f0a5d54deee6d.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.Мирзиёев Қозоғистон президентини мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умуммиллий референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаган.Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.Олий даражада эришилган, энг аввало, икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, фан-таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш бўйича келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинди.Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Қозоғистонда Конституцияга ўзгартириш киритишга оид референдум бўлиб ўтди. Сайловчиларнинг 77,18 фоизи ўзгартириш киритишни ёқлаб овоз берган. Шу тариқа, республика Конституциянинг 33 та моддасига 50 тадан зиёд ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Жумладан, улар Қозоғистонни суперпрезидентлик республикасидан кучли парламентга эга президентлик республикасига ўтказишни назарда тутади.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23120583_262:0:2986:2043_1920x0_80_0_0_836cd28bf2a8e7a90cd61c47691f099b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев, референдум, қозоғистон
сиёсат, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев, референдум, қозоғистон
Мирзиёев Қозоғистон президентини референдум муваффақиятли ўтказилгани билан қутлади
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар бермоқда. Мирзиёев Қозоғистон президентини мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умуммиллий референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Олий даражада эришилган, энг аввало, икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, фан-таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш бўйича келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Қозоғистонда Конституцияга ўзгартириш киритишга оид референдум
бўлиб ўтди. Сайловчиларнинг 77,18 фоизи ўзгартириш киритишни ёқлаб
овоз берган. Шу тариқа, республика Конституциянинг 33 та моддасига 50 тадан зиёд ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Жумладан, улар Қозоғистонни суперпрезидентлик республикасидан кучли парламентга эга президентлик республикасига ўтказишни назарда тутади.