https://sputniknews.uz/20220606/geologiya-sohasida-mdu-bilan-qoshma-oquv-dasturi-tashkil-etildi-25069565.html
Геология соҳасида МДУ билан қўшма ўқув дастури ташкил этилди
Геология соҳасида МДУ билан қўшма ўқув дастури ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Қўшма дастур иштирокчилари Геология фанлари университети ҳамда Москва давлат университети дипломига эга бўладилар. 06.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-06T18:33+0500
2022-06-06T18:33+0500
2022-06-06T18:33+0500
жамият
москва
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0f/22752263_0:144:3129:1904_1920x0_80_0_0_3f4208e7c9bf9db9985a9500f51dd01e.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Геология фанлари университети ва Москва давлат университети ҳамкорлигида “Геология (геофизика)” таълим дастури бўйича бакалаврлар тайёрлаш дастури йўлга қўйилди. Бу ҳақда Университет ахборот хизмати хабар берди.1 ва 2 босқични “яхши” ва “аъло” баҳоларга битирган талабаларнинг Москвадаги таълим харажатлари Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тўлаб берилади.Кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади. Танловнинг биринчи босқичида абитуриентлар Москва давлат университетида математика (ёзма) ва рус тили (суҳбат) бўйича кириш тестларини топширадилар. Кириш имтиҳонларида максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплаган абитуриентлар иккинчи босқичга ўтади.Иккинчи босқичда абитуриентлар Ўзбекистон Давлат тест маркази томонидан рус тилида (В1 даражасида) ташкил этиладиган тест синовларини топширадилар. Максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплаган абитуриентлар қўшма таълим дастури бўйича танловда иштирок этади.Қўшма дастурда иштирок этмоқчи бўлган абитуриентлардан тегишли ҳужжатлар онлайн тарзда, 20 июнга қадар қабул қилинади.Маълумот учун, қўшма дастур бўйича Тошкентда ўқиш нархи йилига 16 028 900 сўмни ташкил этади. 2021/22 ўқув йилида Москва давлат университетининг Геология факултетида ўқиш нархи 455 990 рублга тенг бўлган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0f/22752263_199:0:2930:2048_1920x0_80_0_0_9c30724bf954aed369e93943eae47caf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, москва, ўзбекистон
жамият, москва, ўзбекистон
Геология соҳасида МДУ билан қўшма ўқув дастури ташкил этилди
Қўшма дастур иштирокчилари Геология фанлари университети ҳамда Москва давлат университети дипломига эга бўладилар.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Геология фанлари университети ва Москва давлат университети ҳамкорлигида “Геология (геофизика)” таълим дастури бўйича бакалаврлар тайёрлаш дастури йўлга қўйилди. Бу ҳақда Университет ахборот хизмати хабар
берди. “Дастурга кўра, Геология фанлари университетида икки йил ўкиган ва қолган икки йил ўқишини Москвада давом эттирган битирувчиларга икки университет дипломи берилади”, дейилади хабарда.
1 ва 2 босқични “яхши” ва “аъло” баҳоларга битирган талабаларнинг Москвадаги таълим харажатлари Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тўлаб берилади.
Кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади. Танловнинг биринчи босқичида абитуриентлар Москва давлат университетида математика (ёзма) ва рус тили (суҳбат) бўйича кириш тестларини топширадилар. Кириш имтиҳонларида максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплаган абитуриентлар иккинчи босқичга ўтади.
Иккинчи босқичда абитуриентлар Ўзбекистон Давлат тест маркази томонидан рус тилида (В1 даражасида) ташкил этиладиган тест синовларини топширадилар. Максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплаган абитуриентлар қўшма таълим дастури бўйича танловда иштирок этади.
Қўшма дастурда иштирок этмоқчи бўлган абитуриентлардан тегишли ҳужжатлар онлайн тарзда, 20 июнга қадар қабул қилинади.
Маълумот учун, қўшма дастур бўйича Тошкентда ўқиш нархи йилига 16 028 900 сўмни ташкил этади. 2021/22 ўқув йилида Москва давлат университетининг Геология факултетида ўқиш нархи 455 990 рублга тенг бўлган.