Австрия ва Германияда Россия гази эмбаргоси оқибатларидан огоҳлантиришди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЗапорный кран на компрессорной станции
Запорный кран на компрессорной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Oбуна бўлиш
Германия ва Австрияда Россия гази етказиб берилишини зудлик билан тақиқлашга қарши чиқишмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Германия иш берувчилар уюшмаси ва Австрия саноат федерацияси Россия гази етказиб берилишини зудлик билан тақиқлашга қарши чиқишди. Бу ҳақда бу иккита ташкилотнинг қўшма баёнотида маълум қилинган.
Улар Россия газига зудлик билан тақиқ жорий этиш Германия ва Австриядаги компаниялар ва иш жойлари учун узоқ муддатли хусусиятга эга бўлган салбий оқибатларни келтириб чиқаришидан огоҳлантиришган.
Таъкидланишича, Россия гази импорти тақиқланиши ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар ёки ҳатто компаниялар фаолияти тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Европа Иттифоқининг Россия нефтига қисман тақиқ жорий этиши бутун дунё энергетика бозорига салбий таъсир кўрсатишини маълум қилган эди.
ЕИ 3 июнь куни Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи тўпламини тасдиқлади. У, жумладан, Россия нефти ва нефть маҳсулотлари импортига қисман тақиқ қўйишни ўз ичига олади.
Шу билан бирга, Евроиттифоқ яқин вақт ичида Россия газига тақиқ жорий этиш режалаштирилмаганини билдирган.
Санкциялар Европага зарар, Россияга фойда келтирмоқда - ОАВ
Янгиликлар лентаси
0