https://sputniknews.uz/20220605/xorijiy-otmda-kontraktda-oqiyotgan-prezident-maktablari-bitiruvchilariga-subsidiya-beriladi-25040498.html
Хорижий ОТМда контрактда ўқиётган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия берилади
Хорижий ОТМда контрактда ўқиётган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия берилади.
2022-06-05T17:13+0500
2022-06-05T17:13+0500
2022-06-05T17:13+0500
жамият
субсидия
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363517_399:23:3040:1508_1920x0_80_0_0_dffc5b59b8151aad883e0ff980f73eb3.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия берилади. 2 июнь куни Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.Тасдиқланган низомга кўра, Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасининг БҲМнинг 100 бараваригача қисми қоплаб берилади. Талабгорлар ўқув йилининг 15 декабригача президент таълим муассасалар агентлигига ариза билан мурожаат қилади (ўқишга қабул қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт шартномаси илова қилинади). Субсидия олган талабалар Университетни тамомлагач агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича республикадаги ташкилотларда 5 йилгача ишлаб бериш мажбуриятини олади. Магистратура ёки докторантурада ўқиш давом эттирилган тақдирда, ушбу муддат магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади.Бундан ташқари, қарор билан "Янги Ўзбекистон" университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.Унга кўра, давлат гранти "Янги Ўзбекистон" университетининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида таҳсил оладиган талабгорлар учун ажратилади.Давлат гранти қуйидагиларга тақдим этилади:Давлат грантини олган талабалар Университетни тамомлагач Президент таълим муассасалари агентлиги йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича республикадаги ташкилотларда 5 йилгача ишлаб бериш мажбуриятини олади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363517_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e273784e2c41d01d449f2294220121c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент мактаблари битирувчилари субсидия олиш тартиби қонун низом
президент мактаблари битирувчилари субсидия олиш тартиби қонун низом
Хорижий ОТМда контрактда ўқиётган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия берилади
Талабгорлар ўқув йилининг 15 декабригача президент таълим муассасалар агентлиги ариза билан мурожаат қилиши керак.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия берилади. 2 июнь куни Ҳукуматнинг тегишли қарори
қабул қилинди. Тасдиқланган низомга кўра, Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасининг БҲМнинг 100 бараваригача қисми қоплаб берилади.
Талабгорлар ўқув йилининг 15 декабригача президент таълим муассасалар агентлигига ариза билан мурожаат қилади (ўқишга қабул қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт шартномаси илова қилинади).
Субсидия олган талабалар Университетни тамомлагач агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича республикадаги ташкилотларда 5 йилгача ишлаб бериш мажбуриятини олади.
Магистратура ёки докторантурада ўқиш давом эттирилган тақдирда, ушбу муддат магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади.
Бундан ташқари, қарор билан "Янги Ўзбекистон" университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.
Унга кўра, давлат гранти "Янги Ўзбекистон" университетининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида таҳсил оладиган талабгорлар учун ажратилади.
Давлат гранти қуйидагиларга тақдим этилади:
халқаро даражадаги тегишли дастурлар (International Baccalaureate, Advanced Placement, International Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
президент таълим муассасалар агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;
Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон фуқароларига;
Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар фарзандларига.
Давлат грантини олган талабалар Университетни тамомлагач Президент таълим муассасалари агентлиги йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича республикадаги ташкилотларда 5 йилгача ишлаб бериш мажбуриятини олади.