https://sputniknews.uz/20220605/turkmaniston-hududi-orqali-ozbekistondan-tranzit-yuklariga-ruxsat-berdi--shartlar-25020791.html
Туркманистон ҳудуди орқали Ўзбекистондан транзит юкларига рухсат берди – шартлар
Туркманистон ҳудуди орқали Ўзбекистондан транзит юкларига рухсат берди – шартлар
Sputnik Ўзбекистон
Транзит юклари “Фарап (Туркманистон) – Олот (Ўзбекистон)” назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланди. 05.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-05T10:58+0500
2022-06-05T10:58+0500
2022-06-05T11:14+0500
дунёда
туркманистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20170342_0:417:1979:1530_1920x0_80_0_0_9c0928a042d1e33f296aae4ea9fc9ddd.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. 2022 йил 1 июндан хорижий давлатлар транспорт воситаларига Туркманистон ҳудуди орқали транзит юк ташувларига рухсат этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.Ҳайдовчилар қуйидаги йўналиш бўйлаб транзит ҳаракатланади: “Сарахс (Эрон) – Сарахс (Туркманистон)” – “Фарап (Туркманистон) – Олот (Ўзбекистон)” – “Сарахс (Туркманистон) – Сарахас (Эрон)” назорат-ўтказиш пунктлари.Туркманистон ҳудуди бўйлаб транзит ташув юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна)да ҳаракатланиш орқали амалга оширилади.Ўзбекистон ва Эрон чегарасидан 1 км масофада юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна) тузилади. Автоколонна тузиш соат тонгги 8:00 дан бошланади.Улар йўл полицияси махсус машиналари кузатуви остида ҳаркатланади. Ҳаракат давомида ҳайдовчиларга тўхташ ва автотранспорт воситаси кабинасидан чиқиш тақиқланади.Ҳаракат давомида носозлик ёки бошқа муаммо юзага келган тақдирда тегишли транспорт воситаси жамланмадан ажратилади. Бундай вазиятда ички ишлар органлари ҳодимлари Туркманистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда юзага келган муаммони ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатади.Туркманистон бўйлаб транзит юкларини ташишда қуйидаги талаб ва шартларга риоя этиш керак:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20170342_167:372:1870:1649_1920x0_80_0_0_4cbd44f00459fade2dce03b80035763d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркманистон, ўзбекистон
дунёда, туркманистон, ўзбекистон
Туркманистон ҳудуди орқали Ўзбекистондан транзит юкларига рухсат берди – шартлар
10:58 05.06.2022 (янгиланди: 11:14 05.06.2022) Транзит юклари “Фарап (Туркманистон) – Олот (Ўзбекистон)” назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. 2022 йил 1 июндан хорижий давлатлар транспорт воситаларига Туркманистон ҳудуди орқали транзит юк ташувларига рухсат этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
хабар бермоқда. Ҳайдовчилар қуйидаги йўналиш бўйлаб транзит ҳаракатланади: “Сарахс (Эрон) – Сарахс (Туркманистон)” – “Фарап (Туркманистон) – Олот (Ўзбекистон)” – “Сарахс (Туркманистон) – Сарахас (Эрон)” назорат-ўтказиш пунктлари.
Туркманистон ҳудуди бўйлаб транзит ташув юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна)да ҳаракатланиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон ва Эрон чегарасидан 1 км масофада юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна) тузилади. Автоколонна тузиш соат тонгги 8:00 дан бошланади.
Улар йўл полицияси махсус машиналари кузатуви остида ҳаркатланади. Ҳаракат давомида ҳайдовчиларга тўхташ ва автотранспорт воситаси кабинасидан чиқиш тақиқланади.
Ҳаракат давомида носозлик ёки бошқа муаммо юзага келган тақдирда тегишли транспорт воситаси жамланмадан ажратилади. Бундай вазиятда ички ишлар органлари ҳодимлари Туркманистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда юзага келган муаммони ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатади.
Туркманистон бўйлаб транзит юкларини ташишда қуйидаги талаб ва шартларга риоя этиш керак:
хорижий давлатлар транспорт воситалари ҳайдовчилари Туркманистон давлат чегарасини кесиб ўтишда транзит ташувини амалга ошириш жараёнини расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни махсус санитар ишловдан ўтказиш учун тақдим этишлари шарт;
белгиланган тартибда автотранспорт воситалари санитар тоззалашдан ўтказилади;
чегарадан ўтишда ПЗР усули билан CОVID-19 га тест синовидан ўтганлиги ҳақида маълумотнома (давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда), коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат (охирги эмлаш санасидан 42 кундан кам бўлмаган муддатда) тақдим этилиши шарт;
назорат-ўтказиш пунктида COVID-19 учун экспресс-тестдан ўтиш.