https://sputniknews.uz/20220605/sardor-umurzakov-boshchiligidagi-ozbekiston-hukumati-delegatsiyasi-moskvaga-tashrif-buyurdi-25019245.html
Сардор Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Москвага ташриф буюрди
Сардор Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Москвага ташриф буюрди
Sputnik Ўзбекистон
Делегация Россиянинг бир қатор расмийлари икки давлат муносабатларини янада ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилди. 05.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-05T10:31+0500
2022-06-05T10:31+0500
2022-06-05T10:31+0500
иқтисод
сардор умурзаков
москва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/05/25018640_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8e86d4faf3c3260399a0a1b54538197c.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. 3-4 июнь кунлари бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Москва шаҳрига ташриф буюрди. Икки кунлик ташриф давомида Россиянинг бир қатор расмийлари, хусусан, Ҳукумат раисининг ўринбосари Алексей Оверчук, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашувлар бўлиб ўтди.Инвестициявий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт ва логистика ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштиришнинг амалий механизмлари бўйича муштарак позициялар ишлаб чиқилди.Учрашув якунида томонларни қизиқтирган масалаларни ҳал қилишга қаратилган навбатдаги тадбирлар бўйича таклифлар алмашилди. Ўзаро муносабатларнинг кўриб чиқилган барча йўналишларига доир амалий ҳамкорлик қилиш йўллари тўғрисида келишиб олинди.Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошган.Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/05/25018640_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f3106b991718bec7c58c66ceebf4ddba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, сардор умурзаков, москва
иқтисод, сардор умурзаков, москва
Сардор Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Москвага ташриф буюрди
Делегация Россиянинг бир қатор расмийлари икки давлат муносабатларини янада ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. 3-4 июнь кунлари бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Москва шаҳрига
ташриф буюрди. Икки кунлик ташриф давомида Россиянинг бир қатор расмийлари, хусусан, Ҳукумат раисининг ўринбосари Алексей Оверчук, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувлар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, амалдаги келишувларнинг ҳаётга жорий этилиши, шунингдек, Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Инвестициявий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт ва логистика ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштиришнинг амалий механизмлари бўйича муштарак позициялар ишлаб чиқилди.
Учрашув якунида томонларни қизиқтирган масалаларни ҳал қилишга қаратилган навбатдаги тадбирлар бўйича таклифлар алмашилди. Ўзаро муносабатларнинг кўриб чиқилган барча йўналишларига доир амалий ҳамкорлик қилиш йўллари тўғрисида келишиб олинди.
Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.