Қозоғистонда Конституцияга ўзгартириш киритишга оид референдум бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Камшат АбдирайымАлматинцы голосуют на референдуме по поправкам в Конституцию
Алматинцы голосуют на референдуме по поправкам в Конституцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонликлар Конституциянинг 33 та моддасига киритилаётган 56 та ўзгартириш бўйича овоз беришади.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Қозоғистонда Конституцияга ўзгартириш киритишга оид референдум бўлиб ўтмоқда.
Мамлакат бўйлаб референдум бўйича 10 013 та сайлов участкаси иш бошлади. Унда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар 11,7 миллион нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги 2 хорижий давлатдаги элчихоналар ҳузурида референдум ўтказиш бўйича 65 та участка комиссияларини ташкил этган.
Қозоғистонликлар Конституциянинг 33 та моддасига киритилаётган 56 та ўзгартириш бўйича овоз беришади.
Қуйидаги ўзгартиришларни киритиш ҳам таклиф қилинган:
ўлим жазосини тақиқлаш (ўтган йил декабрида ўлим жазоси бекор қилинганди; ҳозир конституцияда ўлим жазоси фавқулодда жазо сифатида белгиланадиган жиноятларга изоҳ берилган);
ер, унинг қаъри, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий манбалар халққа тегишли деб белгилаш ва давлат томонидан мулкчилик ҳуқуқининг халқ номидан амалга оширилиши;
Қозоғистон президенти лавозимига икки муддатдан ортиқ сайланишга тақиқ мамлакат биринчи президентига нисбатан амал қилмаслиги ҳақидаги бандни олиб ташлаш;
президентнинг яқин қариндошларига сиёсий давлат хизматчилари ва квази-давлат сектори (давлат иштирокида яратилган тузилма) субъектларининг раҳбарлари лавозимларини эгаллашни тақиқлаш;
республика фаолиятининг унинг биринчи президенти томонидан белгиланган энг муҳим тамойиллари ва унинг мақоми ўзгармаслиги ҳақидаги қоидани олиб ташлаш;
конституциявий суд томонидан фуқароларнинг мурожаатлари бўйича бевосита уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш ҳақидаги меъёрнинг белгиланиши.
Аввалроқ Қозоғистонда 5 июнь куни Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтиши маълум бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0