https://sputniknews.uz/20220604/ozbekiston-va-moguliston-transport-sohasida-hamkorlikni-rivojlantiradi-25010672.html
Ўзбекистон ва Мўғулистон транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
Ўзбекистон ва Мўғулистон транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Мўғулистон транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
2022-06-04T15:33+0500
2022-06-04T15:33+0500
2022-06-04T15:33+0500
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24954073_0:0:2846:1602_1920x0_80_0_0_050c370e74db19f8dd59e81e16292689.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев 3 июнь куни Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиациясини ривожлантириш департаменти Бош директори Мунхтуя Чимеддорж хоним билан учрашди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.Қайд этилишича, учрашувда томонлар мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этган. Хусусан, Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисида ҳамда халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида битимни тузиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.Томонлар халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, миллий ташувчиларга қулай шарт-шароитларни яратиш, янги транспорт коридорларини очиш, жорий бозорлари шароитларини ўрганиш мақсадида ҳукуматлараро тегишли битим имзолангунга қадар рухсатнома бланкаларини айрибошлашга келишиб олди. Учрашув якунида Ўзбекистон транспорт вазирлиги ва Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги протокол имзоланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24954073_117:0:2846:2047_1920x0_80_0_0_43eba6c09b02f078b2d2f9e4c8fb7e09.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ва мўғулистон транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
ўзбекистон ва мўғулистон транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
Ўзбекистон ва Мўғулистон транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисида ҳамда халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида битимни тузиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев 3 июнь куни Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиациясини ривожлантириш департаменти Бош директори Мунхтуя Чимеддорж хоним билан учрашди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги
хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда томонлар мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этган. Хусусан, Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисида ҳамда халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида битимни тузиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Томонлар халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, миллий ташувчиларга қулай шарт-шароитларни яратиш, янги транспорт коридорларини очиш, жорий бозорлари шароитларини ўрганиш мақсадида ҳукуматлараро тегишли битим имзолангунга қадар рухсатнома бланкаларини айрибошлашга келишиб олди.
Учрашув якунида Ўзбекистон транспорт вазирлиги ва Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги протокол имзоланди.