https://sputniknews.uz/20220604/emomali-rahmonning-ozbekistonga-rasmiy-tashrifi-qanday-otdi-video-25010424.html
Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи қандай ўтди – видео
Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи қандай ўтди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
2022-06-04T14:44+0500
2022-06-04T14:44+0500
2022-06-04T14:58+0500
сиёсат
тожикистон
эмомали раҳмон
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
ўзбек-тожик муносабатлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24957309_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_89ced6d89597163e5d91dbdc913e4e1c.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари тор ва кенг доирада учрашувлар ўтказдилар.“Ўзбекистон халқи биродар тожик халқи билан тарих, маданий-маънавий мерос ва аждодларимизнинг эзгу анъаналари муштараклигига асосланган дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қадрлайди. Ёруғ кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам биз доимо елкама-елка турганмиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлаганмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.Музокараларда кўплаб келишувларга эришилди, икки томонлама муносабатларни иттифоқчилик даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қилинди.Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.- Ўзбекистон президенти мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини Тожикистонда жуда қадрлашади. Жорий йил октябрь ойида Тожикистон ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигини нишонлайдилар. Аҳамиятлиси, биз учун муҳим бўлган айнан шу йилда муносабатларимизни иттифоқчилик даражасига кўтариш бўйича тарихий қарор қабул қилдик, - деди Эмомали Раҳмон.Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 11 та ҳужжат имзоланди.Тожикистон президентининг ташрифи доирасида Зарафшон дарёсида Яван ГЭС қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт бердилар.Эмомали Раҳмон президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти 3 июнь куни Хоразмда давом этди.Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Урганч шаҳридаги "UzXCMG" корхонасига ташриф буюрди.Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Хива гилам комбинатида бўлди.Тожикистон президенти давлат раҳбари ҳамроҳлигида Ичан қалъадаги тарихий обидаларни зиёрат қилди.
тожикистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24957309_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_4a2e10a1ea29e5001a17f28b2ab8d746.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эмомали раҳмоннинг ўзбекистонга расмий ташрифи қандай ўтди – видео
эмомали раҳмоннинг ўзбекистонга расмий ташрифи қандай ўтди – видео
Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи қандай ўтди – видео
14:44 04.06.2022 (янгиланди: 14:58 04.06.2022) 2 июнь куни Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тор ва кенг доирада учрашувлар ўтказдилар.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари тор ва кенг доирада учрашувлар ўтказдилар.
“Ўзбекистон халқи биродар тожик халқи билан тарих, маданий-маънавий мерос ва аждодларимизнинг эзгу анъаналари муштараклигига асосланган дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қадрлайди. Ёруғ кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам биз доимо елкама-елка турганмиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлаганмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Музокараларда кўплаб келишувларга эришилди, икки томонлама муносабатларни иттифоқчилик даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.
- Айнан шу туфайли бугун чинакам тарихий аҳамиятга эга қарор қабул қилинди. Биз Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладик, – деди Шавкат Мирзиёев.
- Ўзбекистон президенти мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини Тожикистонда жуда қадрлашади. Жорий йил октябрь ойида Тожикистон ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигини нишонлайдилар. Аҳамиятлиси, биз учун муҳим бўлган айнан шу йилда муносабатларимизни иттифоқчилик даражасига кўтариш бўйича тарихий қарор қабул қилдик, - деди Эмомали Раҳмон.
Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 11 та ҳужжат имзоланди.
Тожикистон президентининг ташрифи доирасида Зарафшон дарёсида Яван ГЭС қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт бердилар.
Эмомали Раҳмон президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.
Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти 3 июнь куни Хоразмда давом этди.
Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Урганч шаҳридаги "UzXCMG" корхонасига ташриф буюрди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Хива гилам комбинатида бўлди.
Тожикистон президенти давлат раҳбари ҳамроҳлигида Ичан қалъадаги тарихий обидаларни зиёрат қилди.