Тожикистоннинг яна бир шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилади

© © Sputnik / Амир ИсаевКПП "Патар" в Канибадаме, архивное фото
КПП Патар в Канибадаме, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Тошкент автовокзалидан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига ҳам автобус қатнови йўлга қўйилган.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Тез кунларда Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридан Тожикистоннинг Истаравшан шаҳрига микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Гулистонда рўйхатдан ўтган “Тимур Авто Транс Сервис” МЧЖ ва Тожикистоннинг “Довуд” МЧЖлар ўртасида шартнома имзоланди.
Унга кўра, “Янгиер” автостанциясидан Истаравшан марказига ҳаракатланадиган автобуслар жадвали тасдиқланди.
Йўл кира нархлари бир йўловчига:
Ўзбекистондан жўнаб кетиш- 27000 сўм
Тожикистондан жўнаб кетиш -27 сомон
Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент автовокзалидан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига ҳам автобус қатнови йўлга қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0