https://sputniknews.uz/20220603/xitoy-sanktsiyalarni-buzmagan-holda-rossiyaga-yordam-berishga-harakat-qilmoqda-24974083.html
Хитой, санкцияларни бузмаган ҳолда, Россияга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда - ОАВ
Хитой, санкцияларни бузмаган ҳолда, Россияга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
ХХР етакчиси Ғарб санкцияларини бузмаган ҳолда Россияни молиявий қўллаб-қувватлаш йўлларини топишга кўрсатма берган. 03.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-03T12:09+0500
2022-06-03T12:09+0500
2023-04-05T18:37+0500
дунёда
хитой
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/390/51/3905104_0:0:2591:1458_1920x0_80_0_0_0437e2976dea3632fbe2a00d7b9b1d9b.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. Хитой ҳукумати Ғарб санкцияларини бузмаган ҳолда Россияга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” Пекиндаги ҳукумат манбаларига таяниб, хабар берди.Манбалар энг муҳим стратегик шеригига ёрдам беришга интилаётган Хитойнинг позициясини “қийин масала” деб атади. Манбалардан бирининг таъкидлашича, камида икки марта Москва Пекиндан иқтисодий ёрдамнинг янги шаклларини таклиф қилишни сўраган. Россиянинг Хитойга қўяётган талаблари 24 февралдаги махсус ҳарбий операция олдидан олинган “савдо мажбуриятлари”ни бажарилиши, шунингдек, АҚШ ва бошқа давлатлар томонидан санкция киритилган молиявий ҳамда технологик ёрдамни ўз ичига олади.Номи ошкор этилмаган Хитой расмийлари газетага Москва Пекиндан “қурол ва ўқ-дорилар” сўрамагани ҳамда Хитой ва Россия ўртасидаги бизнес алоқалари давом этишини айтди.“Хитой Россия олдидаги мажбуриятларини бажаришга тайёр ва буни тегишли шартлар бажарилганда амалга оширади”, деди газетага Пекиндаги масаладан хабардор манба.Шунингдек, манба Вашингтоннинг Пекинга қарши огоҳлантиришларининг асл сабаби Хитой ва Россия ўртасида келишмовчиликни келтириб чиқаришга уриниш эканлигига ишонч билдирган.Аввалроқ, Россиянинг Харбиндаги бош консули Владимир Ошепков Россия ва Хитой компаниялари бирга Ғарб санкциялари туфайли юзага келган харажатларни қоплаш чоралини излаётганини айтган эди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/390/51/3905104_0:0:2437:1828_1920x0_80_0_0_5c8ac9c0a7cdc86fcf48d8ecf9b5a6ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, россия
Хитой, санкцияларни бузмаган ҳолда, Россияга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда - ОАВ
12:09 03.06.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) ХХР етакчиси Ғарб санкцияларини бузмаган ҳолда Россияни молиявий қўллаб-қувватлаш йўлларини топишга кўрсатма берган.
ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. Хитой ҳукумати Ғарб санкцияларини бузмаган ҳолда Россияга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда
“The Washington Post” Пекиндаги ҳукумат манбаларига таяниб, хабар берди.
Манбалар энг муҳим стратегик шеригига ёрдам беришга интилаётган Хитойнинг позициясини “қийин масала” деб атади.
Уларнинг сўзларига кўра, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўзининг энг яқин маслаҳатчиларига Ғарб санкцияларини бузмаган ҳолда Россияга қандай молиявий ёрдам кўрсатишни ўйлаб кўришни топширган.
Манбалардан бирининг таъкидлашича, камида икки марта Москва Пекиндан иқтисодий ёрдамнинг янги шаклларини таклиф қилишни сўраган. Россиянинг Хитойга қўяётган талаблари 24 февралдаги махсус ҳарбий операция олдидан олинган “савдо мажбуриятлари”ни бажарилиши, шунингдек, АҚШ ва бошқа давлатлар томонидан санкция киритилган молиявий ҳамда технологик ёрдамни ўз ичига олади.
Номи ошкор этилмаган Хитой расмийлари газетага Москва Пекиндан “қурол ва ўқ-дорилар” сўрамагани ҳамда Хитой ва Россия ўртасидаги бизнес алоқалари давом этишини айтди.
“Хитой Россия олдидаги мажбуриятларини бажаришга тайёр ва буни тегишли шартлар бажарилганда амалга оширади”, деди газетага Пекиндаги масаладан хабардор манба.
“Хитой Украинадаги вазият ва Россияга қарши ноқонуний санкциялар бўйича ўз позициясини аниқ билдирди. Биз [Москванинг] ҳозирги аҳволини тушунамиз”, дея қўшимча қилган у.
Шунингдек, манба Вашингтоннинг Пекинга қарши огоҳлантиришларининг асл сабаби Хитой ва Россия ўртасида келишмовчиликни келтириб чиқаришга уриниш эканлигига ишонч билдирган.
“Бу содир бўлмайди. Улар [америкаликлар] Хитой-Россия муносабатларига путур етказа олмайди”, деди у.
Аввалроқ, Россиянинг Харбиндаги бош консули Владимир Ошепков Россия ва Хитой компаниялари бирга Ғарб санкциялари туфайли юзага келган харажатларни қоплаш чоралини излаётганини айтган эди.