https://sputniknews.uz/20220603/ozbekistonda-galla-orim-yigim-ishlari-boshlandi-24971299.html
Ўзбекистонда ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди
Ўзбекистонда ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Бу йил республика бўйича 7,8 млн тонна дон ҳосилини етиштириш кутилмоқда. 03.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-03T09:55+0500
2022-06-03T09:55+0500
2022-06-03T12:03+0500
иқтисод
ўзбекистон
буғдой
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/10/23360909_0:139:3151:1911_1920x0_80_0_0_db3fbb8be85f41d7d318ed9b971423d2.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди, деб хабар қилмоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.Ғалла ўрим-йиғим ишлари ҳосилнинг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб қуйилани муддатларда бўлиб ўтиши режалаштирилган:Мазкур отрядларга 3382 та юқори унумли ғалла ўриш комбайни, 13675 та юк автомобиллари, 1498 та трактор тиркамаси, 1374 та кўчма устахона ва 1425 та ёнилғи қўйиш шаҳобчалари бириктирилган. Ўрим-йиғим ишларига жалб этилаётган комбайнлар билан 25-30 кунда ғаллани тўлиқ ўриб олиш имконияти мавжуд.Маълумот учун, бу йил республикада 1 млн 32 минг гектар суғориладиган майдонларда бошоқли дон экилди. Ушбу майдонлардан 7,8 млн тонна ёки ўтган йилга нисбатан қўшимча 1,1 млн тонна кўп дон ҳосилини етиштириш кутилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/10/23360909_209:0:2940:2048_1920x0_80_0_0_2c8238dfb4bcffd4c7c2d16473a3bac9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, буғдой, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
иқтисод, ўзбекистон, буғдой, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистонда ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди
09:55 03.06.2022 (янгиланди: 12:03 03.06.2022) Бу йил республика бўйича 7,8 млн тонна дон ҳосилини етиштириш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди, деб хабар қилмоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
. “Етиштирилган ғалла ҳосилини қисқа муддатларда сифатли ўриб-йиғиб олиш мақсадида республикада 2 минг 633 та ғалла ўриш отрядлари ташкил этилди”, дейилади хабарда.
Ғалла ўрим-йиғим ишлари ҳосилнинг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб қуйилани муддатларда бўлиб ўтиши режалаштирилган:
25 майдан - Сурхондарё вилоятида;
1–5 июндан - Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида;
6–10 июндан - Андижон, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида;
11–15 июндан - Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ғалла ўрим-йиғим ишлари олиб борилади.
Мазкур отрядларга 3382 та юқори унумли ғалла ўриш комбайни, 13675 та юк автомобиллари, 1498 та трактор тиркамаси, 1374 та кўчма устахона ва 1425 та ёнилғи қўйиш шаҳобчалари бириктирилган.
Ўрим-йиғим ишларига жалб этилаётган комбайнлар билан 25-30 кунда ғаллани тўлиқ ўриб олиш имконияти мавжуд.
Маълумот учун, бу йил республикада 1 млн 32 минг гектар суғориладиган майдонларда бошоқли дон экилди. Ушбу майдонлардан 7,8 млн тонна ёки ўтган йилга нисбатан қўшимча 1,1 млн тонна кўп дон ҳосилини етиштириш кутилмоқда.