Россиянинг ядровий бўлмаган энг кучли қуроли - видео

Oбуна бўлиш
Т-72 танки платформасига ўрнатилган ТОС-1А "Солнцепёк" оловли ракеталар ёрдамида реактив ўт очиш тизими душманнинг истеҳкомлар ичига яиширинган кучини йўқ қилишга мўлжалланган.
ТОС-1А "Солнцепёк" - Россиянинг энг кучли қуролларидан бири бўлиб, тизим пиёда ва зирҳли техникани қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
ТОС-1А "Солнцепёк" 24та 220 миллиметрли термобарик ва ёндирувчи снаядлар билан жиҳозланган бўлиб, 600 метрдан 10 км гача зарба бериш қувватига эга. Термобарик снарядлар газсимон булут ҳосил қилади ва уни портлатиб юборади. Натижада қисқа вақт ичида атрофдаги бутун кислород ёниб кетади. Зарба берилган ҳудудда ҳаво ҳарорати ва босими кескин кўтарилади.
Шу сабабли “Солнцепёк”дан ҳатто бино ичида ҳам омон қолиш имкони камаяди.
Бугунги кунда ТОС-1А Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Россия қуролли кучлари сафида бор. Хорижий давлатлар Ироқ, Алжир ва Саудия Арабистоннинг қуролли кучлари сафида ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0