https://sputniknews.uz/20220602/rossiya-mudofaa-vazirligi-ukrainadagi-xorijiy-yollanmalarning-katta-qismi-yoq-qilindi-24960929.html
Россия Мудофаа вазирлиги: Украинадаги хорижий ёлланмаларнинг катта қисми йўқ қилинди
Россия Мудофаа вазирлиги: Украинадаги хорижий ёлланмаларнинг катта қисми йўқ қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, хорижий ёлланма аскарлар катта йўқотишлар сабаб Украинани тарк этишга интилишмоқда, лекин Киев унга тўсқинлик қилмоқда. 02.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-02T16:51+0500
2022-06-02T16:51+0500
2022-06-02T16:51+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
россия мудофаа вазири
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24960897_0:153:3097:1895_1920x0_80_0_0_3054673b5576fdbd7c13103af0aea0cb.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россия Қуролли кучлари узоқ масофага учувчи юқори аниқликдаги қуроллар билан Украинага келган юзлаб хорижий ёлланма аскарларни йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.“Украинадаги юзлаб хорижлик ёлланма аскарлар қўшимча тайёргарликдан ўтиш ва тактик бўлинмаларни мувофиқлаштириш жойларига етиб келганидан кўп ўтмай Россиянинг узоқ масофага учувчи қуроллари билан йўқ қилинди”, - деди у брифинг давомида.Генерал-майорнинг аниқлик киритишича, хорижий ёлланмаларнинг катта қисми тайёргарлик даражаси пастлиги ва ҳақиқий жанговар тажрибаси йўқлиги сабабли жанг майдонида яксон қилинган.Конашенковнинг сўзларига кўра, Украина томони ўз ҳарбийларининг йўқотишларини камайтириш учун ёлланма аскарларни аяб ўтирмаяпти.“Асирга олинган ёлланмалар сўроқларда уларни биринчи навбатда қурбонликка беришаётганини сўзлаб беришмоқда”, - деди у.Ёлланма аскарлар катта йўқотишлар сабаб Украинани тарк этишга интилишмоқда, лекин Украина ҳукумати бунга тўсқинлик қилмоқда.Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили бугунги кунда Украинадаги хорижий ёлланма жангчилар сони икки бараварга, 6,6 мингдан 3,5 минг кишигача қисқарганини қайд этди.Россия қўшинлари Украинадаги хорижлик ёлланма аскарларни тайёрлаш марказига зарба берди28 май куни “The Washington Post” газетаси Украинадаги хорижий ёлланмалар ёмон кийим-кечак билан таъминланиш ва қурол-яроғ етишмаслигидан шикоят қилишаётгани ҳақида ёзган эди. Уларнинг кўпчилиги Украинани тарк этиб, уйларига қайтиш йўлларини излашмоқда.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24960897_182:0:2913:2048_1920x0_80_0_0_f76e31b57a67f642619d0fd51ee13cc8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, россия мудофаа вазири
украина, россия мудофаа вазири
Россия Мудофаа вазирлиги: Украинадаги хорижий ёлланмаларнинг катта қисми йўқ қилинди
Таъкидланишича, хорижий ёлланма аскарлар катта йўқотишлар сабаб Украинани тарк этишга интилишмоқда, лекин Киев унга тўсқинлик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россия Қуролли кучлари узоқ масофага учувчи юқори аниқликдаги қуроллар билан Украинага келган юзлаб хорижий ёлланма аскарларни йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков
маълум қилди. “Украинадаги юзлаб хорижлик ёлланма аскарлар қўшимча тайёргарликдан ўтиш ва тактик бўлинмаларни мувофиқлаштириш жойларига етиб келганидан кўп ўтмай Россиянинг узоқ масофага учувчи қуроллари билан йўқ қилинди”, - деди у брифинг давомида.
Генерал-майорнинг аниқлик киритишича, хорижий ёлланмаларнинг катта қисми тайёргарлик даражаси пастлиги ва ҳақиқий жанговар тажрибаси йўқлиги сабабли жанг майдонида яксон қилинган.
Конашенковнинг сўзларига кўра, Украина томони ўз ҳарбийларининг йўқотишларини камайтириш учун ёлланма аскарларни аяб ўтирмаяпти.
“Асирга олинган ёлланмалар сўроқларда уларни биринчи навбатда қурбонликка беришаётганини сўзлаб беришмоқда”, - деди у.
Ёлланма аскарлар катта йўқотишлар сабаб Украинани тарк этишга интилишмоқда, лекин Украина ҳукумати бунга тўсқинлик қилмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили бугунги кунда Украинадаги хорижий ёлланма жангчилар сони икки бараварга, 6,6 мингдан 3,5 минг кишигача қисқарганини қайд этди.
28 май куни “The Washington Post” газетаси Украинадаги хорижий ёлланмалар ёмон кийим-кечак билан таъминланиш ва қурол-яроғ етишмаслигидан шикоят қилишаётгани ҳақида ёзган эди. Уларнинг кўпчилиги Украинани тарк этиб, уйларига қайтиш йўлларини излашмоқда.