https://sputniknews.uz/20220602/qashqadaryoda-24953910.html
Қашқадарёда ҳужжатида 20 йил ўғил бола исми билан юрган қиз аниқланди
Қашқадарёда ҳужжатида 20 йил ўғил бола исми билан юрган қиз аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжатлардаги хатолик туфайли қизга “Шафоатов Олим” деб ёзилган гувоҳнома бериб юборилган. 02.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-02T12:57+0500
2022-06-02T12:57+0500
2022-06-02T12:57+0500
жамият
қашқадарё вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24952639_0:20:762:449_1920x0_80_0_0_30abe475b3aa96755a055b61dcca3fb0.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Қашқадарёда 20 йил ўғил бола исми билан юрган қизга ўз исми ёзилган гувоҳнома берилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” маълум қилди.Қайд этилишича, Деҳқонобод туманининг тоғли Дуоб ва Теракли қишлоқлари аҳолиси учун туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ўтказган сайёр қабулда 20 йилдан буён “Шафоатов Олим” дея қайд этилган гувоҳнома билан яшаб юрган қиз мурожаат қилган.Аниқланишича, у туғилганида янглишиб, “Шафоатов Олим” деб ёзилган гувоҳнома бериб юборилган. Тоғли қишлоқнинг туман марказидан 180 километр узоқда жойлашгани ва марказга бориш қийин бўлгани сабабли бу қизнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ўзгартирилмай қолиб кетган.Бундан ташқари, сайёр қабулда турмуш қурганига 4 йил бўлган, шаръий никоҳ орқали яшаб келаётган келин-куёвга қонуний никоҳдан ўтганлиги тўғрисидаги, 17 нафар болага туғилганлиги, 8 оилага эса никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар топширилган.
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24952639_0:0:762:573_1920x0_80_0_0_ab7f8e5b8bca5007c18d3968e3385ca9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қашқадарё вилояти
жамият, қашқадарё вилояти
Қашқадарёда ҳужжатида 20 йил ўғил бола исми билан юрган қиз аниқланди
Ҳужжатлардаги хатолик туфайли қизга “Шафоатов Олим” деб ёзилган гувоҳнома бериб юборилган.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Қашқадарёда 20 йил ўғил бола исми билан юрган қизга ўз исми ёзилган гувоҳнома берилди. Бу ҳақда
“Халқ сўзи” маълум қилди.
Қайд этилишича, Деҳқонобод туманининг тоғли Дуоб ва Теракли қишлоқлари аҳолиси учун туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ўтказган сайёр қабулда 20 йилдан буён “Шафоатов Олим” дея қайд этилган гувоҳнома билан яшаб юрган қиз мурожаат қилган.
Аниқланишича, у туғилганида янглишиб, “Шафоатов Олим” деб ёзилган гувоҳнома бериб юборилган. Тоғли қишлоқнинг туман марказидан 180 километр узоқда жойлашгани ва марказга бориш қийин бўлгани сабабли бу қизнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ўзгартирилмай қолиб кетган.
“Кеч бўлсада бу хато тўғриланди. Биз сайёр қабулдан сўнг “Шафоатов Олим” гувоҳномаси билан юрган қизга “Шафоатова Муқаддам Равшан қизи” деб қайд этилган гувоҳномани топширдик. Эндиликда бу тоғ қишлоқларида йилига икки марта сайёр қабул ўтказишни мўлжаллаяпмиз”, - дейди Деҳқонобод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Озода Ашурова.
Бундан ташқари, сайёр қабулда турмуш қурганига 4 йил бўлган, шаръий никоҳ орқали яшаб келаётган келин-куёвга қонуний никоҳдан ўтганлиги тўғрисидаги, 17 нафар болага туғилганлиги, 8 оилага эса никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар топширилган.