https://sputniknews.uz/20220602/ozbekiston-u-23-jamoasi-osiyo-kubogini-galaba-bilan-boshladi-24948992.html
Ўзбекистон U-23 жамоаси Осиё кубогини ғалаба билан бошлади
Ўзбекистон U-23 жамоаси Осиё кубогини ғалаба билан бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Биринчи ўйинда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди. 02.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-02T10:50+0500
2022-06-02T10:50+0500
2022-06-02T10:50+0500
спорт
футбол
u-23 осиё кубоги-2022
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24949781_0:81:1280:801_1920x0_80_0_0_a029b9242dd80aedfffd5b11cbea1634.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Мамлакатда старт олган футбол бўйича U23 Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи учрашувни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Туркманистон U23 жамоасига қарши ўтказилган баҳсда ўзбекистонлик ёш футболчилар 1:0 ҳисобида рақибларидан устун келишди. Учрашувнинг 75-дақиқасида Улуғбек Ҳошимов муаллифлик қилган гол Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирди. Унинг пеналтидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон U-23 Осиё Кубогини муваффақият билан бошлади. Энди Тимур Кападзе шогирдлари иккинчи ўйинни 4 июнь куни Қатарга қарши ўтказади. 7 июнь куни эса Эрон U23 жамоаларига қарши баҳс олиб борилади.“Қатар ва Эроннинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Жамоага бошқа клубдан янги қўшилган йигитлар билан олдинга қўйилган вазифани уддалаймиз”, - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ўйиндан кейин ташкил этиш матбуот анжуманида.Ўзбекистон 1−19 июнь кунлари футбол бўйича U23 Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Мусобақалар Тошкент ва Қарши шаҳридаги стадионларида бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон, Қатар ва Туркманистон билан А гуруҳидан ўрин олган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24949781_52:0:1228:882_1920x0_80_0_0_1f72cdd7b7062605f09591c2a087b65e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, футбол, u-23 осиё кубоги-2022, ўзбекистон
спорт, футбол, u-23 осиё кубоги-2022, ўзбекистон
Ўзбекистон U-23 жамоаси Осиё кубогини ғалаба билан бошлади
Биринчи ўйинда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Мамлакатда старт олган футбол бўйича U23 Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи учрашувни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар
берди. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Туркманистон U23 жамоасига қарши ўтказилган баҳсда ўзбекистонлик ёш футболчилар 1:0 ҳисобида рақибларидан устун келишди.
Учрашувнинг 75-дақиқасида Улуғбек Ҳошимов муаллифлик қилган гол Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирди. Унинг пеналтидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон U-23 Осиё Кубогини муваффақият билан бошлади. Энди Тимур Кападзе шогирдлари иккинчи ўйинни 4 июнь куни Қатарга қарши ўтказади. 7 июнь куни эса Эрон U23 жамоаларига қарши баҳс олиб борилади.
“Қатар ва Эроннинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Жамоага бошқа клубдан янги қўшилган йигитлар билан олдинга қўйилган вазифани уддалаймиз”, - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ўйиндан кейин ташкил этиш матбуот анжуманида.
Ўзбекистон 1−19 июнь кунлари футбол бўйича U23 Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Мусобақалар Тошкент ва Қарши шаҳридаги стадионларида бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон, Қатар ва Туркманистон билан А гуруҳидан ўрин олган.