https://sputniknews.uz/20220602/ozbekiston-24952498.html
Ўзбекистон илк бор Карачи порти орқали юк жўнатди
Ўзбекистон илк бор Карачи порти орқали юк жўнатди
Sputnik Ўзбекистон
Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилган, сўнгра у Ҳиндистонга йўл олган. 02.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-02T12:15+0500
2022-06-02T12:15+0500
2022-06-02T13:22+0500
иқтисод
ҳиндистон
ўзбекистон
покистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/01/21180296_0:320:3073:2048_1920x0_80_0_0_d44ddc81d84cd73baca59f84309b74ea.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Бу ҳақда “Hellenicshippingnews” хабар берди.Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олган.Қайд этилишича, порт учун бу “муҳим босқич” ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш рамзига айланган. Бошқа давлатлар ҳам портдан фойдаланиб Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб бериши кутилмоқда.2022 йилнинг февраль ойида ратификация қилинган икки томонлама шартнома асосида юклар транзити Покистон компанияларидан бири (ICTSI) томонидан амалга оширилган.Компания бошқа давлатлар ҳам ушбу йўналишдан Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб беришда фойдаланишига умид билдирди.Маълумот учун, Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён жанубий йўналишларнинг ташқи савдодаги ролини ошириш чоралари кўрилмоқда. Қайд этилишича, бу денгиз портларига тезроқ ва арзонроқ йўлдир.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган эди. 2022 йилнинг март ойида эса Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб жўнатган.
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/01/21180296_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_cc5c6e63cf7f0e8718bb29c5857ec4fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ҳиндистон, ўзбекистон, покистон
иқтисод, ҳиндистон, ўзбекистон, покистон
Ўзбекистон илк бор Карачи порти орқали юк жўнатди
12:15 02.06.2022 (янгиланди: 13:22 02.06.2022) Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилган, сўнгра у Ҳиндистонга йўл олган.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Бу ҳақда “Hellenicshippingnews”
хабар берди. Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олган.
Қайд этилишича, порт учун бу “муҳим босқич” ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш рамзига айланган. Бошқа давлатлар ҳам портдан фойдаланиб Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб бериши кутилмоқда.
2022 йилнинг февраль ойида ратификация қилинган икки томонлама шартнома асосида юклар транзити Покистон компанияларидан бири (ICTSI) томонидан амалга оширилган.
Компания бошқа давлатлар ҳам ушбу йўналишдан Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб беришда фойдаланишига умид билдирди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён жанубий йўналишларнинг ташқи савдодаги ролини ошириш чоралари кўрилмоқда. Қайд этилишича, бу денгиз портларига тезроқ ва арзонроқ йўлдир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган
эди. 2022 йилнинг март ойида эса Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб
жўнатган.