https://sputniknews.uz/20220602/mirziyoev-va-rahmon-tor-doirada-uchrashuv-otkazdi-24966219.html
Мирзиёев ва Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди
Мирзиёев ва Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар.
2022-06-02T18:43+0500
2022-06-02T18:43+0500
2022-06-02T18:44+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
эмомали раҳмон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24965743_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_9b32c445bbf04b12f55db0c47d698f0f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар.Таъкидланишича, музокараларда асосий эътибор икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кун тартибини тубдан кенгайтириш масалаларига қаратилди.Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш йўлидан қатъий боришларини тасдиқладилар.Давлат раҳбарлари савдони фаол кенгайтириш ва саноат кооперациясини кучайтириш, икки мамлакатнинг логистика ва транзит имкониятларини ривожлантириш ҳамда сув энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш орқали муносабатларни янги амалий мазмун билан бойитишга тайёр эканликларини билдирдилар.Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.Кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга томонларнинг интилиши қатъий экани таъкидланди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Тошкентга келгани хабар қилинган эди. Ташриф икки кун давом этади. Режалаштирилган саммит якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24965743_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_70639b22e826126e1ee48f25ad69881c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эмомали раҳмон ўзбекистонга ташриф мирзиёев ҳамкорлик учрашув
эмомали раҳмон ўзбекистонга ташриф мирзиёев ҳамкорлик учрашув
Мирзиёев ва Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди
18:43 02.06.2022 (янгиланди: 18:44 02.06.2022) Икки давлат етакчилари кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш йўлидан қатъий боришларини тасдиқладилар.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар.
“Давлат раҳбарлари биродар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар”, - дейиган Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабарида.Таъкидланишича, музокараларда асосий эътибор икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кун тартибини тубдан кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш йўлидан қатъий боришларини тасдиқладилар.
Давлат раҳбарлари савдони фаол кенгайтириш ва саноат кооперациясини кучайтириш, икки мамлакатнинг логистика ва транзит имкониятларини ривожлантириш ҳамда сув энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш орқали муносабатларни янги амалий мазмун билан бойитишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга томонларнинг интилиши қатъий экани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Тошкентга келгани
хабар қилинган эди. Ташриф икки кун давом этади. Режалаштирилган саммит якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.