ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.Тошкент халқаро аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.Сўнг Раҳмон “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуанинг мазмун-моҳияти ва меъморий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонга келган олий даражадаги меҳмонлар томонидан ушбу монументга гул қўйиш маросими анъанага айланган.Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи 2-3 июнь кунлари давом этади.Кун тартибидан Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор соҳаларида амалий саъй-ҳаракатларни кенгайтириш масалалари ўрин олган.Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, энергетика ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда анъанавий яқин ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишлари кўзда тутилган.Саммит якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган.
Тошкент аэропортида Тожикистон раҳбарини президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.
Тошкент халқаро аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.
Президент Таджикистана Рахмон Эмомали прибыл в Узбекистан
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонга келган олий даражадаги меҳмонлар томонидан ушбу монументга гул қўйиш маросими анъанага айланган.
Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи 2-3 июнь кунлари давом этади.
Кун тартибидан Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор соҳаларида амалий саъй-ҳаракатларни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, энергетика ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда анъанавий яқин ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишлари кўзда тутилган.
Саммит якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган.