АҚШга мустақил Украина керак эмас – Володин

© Sputnik / Максим БлиновПредседатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин
Председатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия Давлат думаси раиси АҚШ Украинани ўзининг мустамлакасига айлантиришни, ундан Россияни заифлаштириш мақсадида фойдаланишни хоҳлайди, деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. АҚШ раҳбарияти Украинани ўзининг мустамлакасига айлантиришни, мамлакатдан барча ресурсларни олиб кетиш ва ундан Россияни заифлаштириш мақсадида фойдаланишни хоҳлайди, деб ҳисоблайди Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин.
Унинг қайд этишича, АҚШ президенти Жо Байден Америка “демократик, мустақил, суверен ва гуллаб-яшнаётган Украинани” кўришни исташини айтган.

“Давлат тўнтаришидан кейин америкалик маслаҳатчилар ва инструкторлар амалда Киев режимини бошқарган пайтда Украинани демократик, мустақил, суверен ва гуллаб-яшнаётган мамлакатга айлантириш учун АҚШнинг саккиз йил вақти бўлган. Бироқ улкан салоҳиятга эга бўлган мамлакатни, Украинани ривожлантириш ўрнига талашди”, - дея ёзди Россия Давлат думаси раиси ўзининг телеграм каналида.

Володин Украинада бу вақт мобайнида хуш келмайдиган ОАВларни ёпишгани, мустақил журналистларни ўлдиришгани, сиёсий партияларни тақиқлашгани, украин халқи ҳақида коррупцияга ботган ҳукуматдаги ҳеч ким қайғурмаганини қайд этган.
“Йўқ, мустақил Украина Вашингтонга керак эмас. АҚШ раҳбарияти уни ўз мустамлакасига айлантиришни истайди. Мамлакатдан барча ресурсларни олиб чиқиш кетиш ва ундан фақат Россияни заифлаштириш мақсадида фойдаланиш”, - дея таъкидлаган сиёсатчи.
Володиннинг сўзларига кўра, бутун дунё америкача демократия Ливия, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Югославияда нималарга олиб келганини кўрган.
“Вашингтон уларни демократик ва гуллаб-яшнаётган мамлакатга айлантиришни истаган бу давлатлардан ҳеч бири наф кўрмади. Ҳаммаси аксинча бўлди. Бир пайтлар ривожланаётган бўлган мамлакатлар хаосга чўмиб, харобаларга айланди, улар фуқаролари гуманитар ҳалокатга дуч келишди. Масалан, Афғонистонда 20 йил давомида Америка қўшинлари бўлган даврда 250 мингдан зиёд тинч аҳоли ҳалок бўлди, аҳоли қашшоқлашди”, - дея қайд этган Володин.
Янгиликлар лентаси
0