https://sputniknews.uz/20220601/qozogiston-rossiyaga-qarshi-sanktsiyalarga-qoshilmaydi--kosherbaev-24932664.html
Қозоғистон Россияга қарши санкцияларга қўшилмайди – Кошербаев
Қозоғистон Россияга қарши санкцияларга қўшилмайди – Кошербаев
Sputnik Ўзбекистон
Кошербаев Қозоғистон Россия билан ҳамкорлиги руҳига зид бўлиши мумкин бўлган қадамлар қўймаслигини айтди. 01.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-01T16:49+0500
2022-06-01T16:49+0500
2022-06-01T16:49+0500
дунёда
санкциялар
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24931223_0:55:1200:730_1920x0_80_0_0_445eafbfac31143630386ebf0059b64f.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik.Қозоғистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларга қўшилмайди, деди мамлакатнинг Москвадаги элчиси Ермек Кошербаев. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Ермек Кошербаев Россия ҳар қандай шароитда ҳам ўз мамлакатининг энг яқин қўшниси ва энг муҳим ҳамкори бўлиб қолишини таъкидлади.Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади “ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш” деб атаган.Шу муносабат билан кўплаб Ғарб давлатлари Россияга нисбатан қатор чеклов чораларини киритмоқда. Масалан, Европа Иттифоқи Украинадаги вазият туфайли Россияига қарши кетма-кет олтита санкциялар пакетини қабул қилди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ҳамда санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24931223_0:0:1200:900_1920x0_80_0_0_610b814117b72cce7e71daf0a8fe5c95.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, санкциялар, қозоғистон
дунёда, санкциялар, қозоғистон
Қозоғистон Россияга қарши санкцияларга қўшилмайди – Кошербаев
Кошербаев Қозоғистон Россия билан ҳамкорлиги руҳига зид бўлиши мумкин бўлган қадамлар қўймаслигини айтди.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik.Қозоғистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларга қўшилмайди, деди мамлакатнинг Москвадаги элчиси Ермек Кошербаев. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди. “Биз Россия Федерациясига нисбатан санкциялар босимига қўшилмаймиз ва ҳамкорлигимиз руҳига зид бўлиши мумкин бўлган қадамлар қўймаймиз”, деди у “Россия 24” телеканали эфирида.
Ермек Кошербаев Россия ҳар қандай шароитда ҳам ўз мамлакатининг энг яқин қўшниси ва энг муҳим ҳамкори бўлиб қолишини таъкидлади.
“Қозоғистон ҳеч қачон геосиёсий ўйинларда қатнашмаган ва қатнашмайди”, дея қўшимча қилди у.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади “ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш” деб атаган.
Шу муносабат билан кўплаб Ғарб давлатлари Россияга нисбатан қатор чеклов чораларини киритмоқда. Масалан, Европа Иттифоқи Украинадаги вазият туфайли Россияига қарши кетма-кет олтита санкциялар пакетини қабул қилди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ҳамда санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.