НАТО Украинадан сўнг Болтиқбўйини алангага ташламоқчи

© Foto : NATOШтаб-квартира НАТО в Брюсселе
Штаб-квартира НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия билан дўстона муносабатларни инкор этаётган Польша ва Болтиқбўйи давлатлари, Украина сценарийси бўйича демилитаризациядан ўтишга ошиқмоқда.
Шимолий Атлантика альянси “Украина сабоғи” дан тўғри хулоса чиқармади ва Болтиқ минтақасида онгсиз равишда эскалация жараёнларини давом эттирмоқда. НАТОнинг Россия чегараларида ҳарбий томондан фаоллашуви қандайдир босқичда РФнинг куч билан жавоб беришига сабаб бўлиши мумкин.
Болтиқбўйи давлатларида чексиз “қиличлар рақси” 30 майдан - 12 июнгача НАТОнинг Ramstein Legacy 2022 ҳаво мудофаа қўшма кучларининг Польша, Литва, Латвия, Эстония иштирокидаги маневрлари билан давом этмоқда.
Асосий вазифалар - альянснинг барча қайд этилган мамлакатлар ҳаво кенгликларида ракета отишмаларини машқ қилиш ва ракетага қарши мудофаа доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш. Унда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Норвегия, Бельгия, Чехия, Руминия, Словакия, Италия, Испания ва Туркия қўшинлари иштирок этмоқда.
Шу билан биргаликда Швеция ҳудудида 5—17 июнь кунлари альянсга аъзо 14 та давлат, шунингдек, Финляндия ва Швеция қўшинлари иштирокида НАТОнинг Baltic Operations 22 йирик ҳарбий машғулотлари ўтказилади. Асосий вазифалар - десант операциялари, артиллерия отишмалари, сув ости дронлари ёрдамида сув ости кемаларига қарши кураш. Белгиланган мақсад- Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўришдир. Ҳозирча нейтрал бўлган Швециянинг тайёргарлиги НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси ўринбосари Ленс Ландрум томонидан аллақачон текширилган.
Куни кеча минтақада альянснинг энг йирик Defender Europe маневрлари тугади(26 май), Namejs 2022 ҳарбий маневрларининг баҳорги босқичи (27 май) ва Болтиқ денгизидаги ҳарбий денгиз флоти машқлари (30 май) якунланди. Аввалроқ Американинг Center for Naval Analyses таҳлилий маркази Калининград вилоятига мудофаанинг тўртта муҳим компоненти – “Искандар” ОТРК, Болтиқ флоти ракета кемалари, С-400 зенит-ракеталарини йўқ қилиш учун “профилактик зарба” сценарийсини ишлаб чиқди ва эълон қилди.
НАТОнинг маневрлари ва стратегиясидан қўзлаган мақсади - ҳарбий можаронинг бошида Россия Қуролли Кучларини максимал даражада заифлаштириш, яъни олдиндан зарба беришдир. Россия иттифоқнинг тажовузкор режалари ва тайёргарликларига бефарқ қарай оладими? Савол риторик. Шу сабабли, Болтиқбўйи минтақаси давлатлари Украинадаги махсус операцияси якунланганидан сўнг Россия ҳарбийларининг демилитаризация қилиш учун биринчи номзодларга айланади.

Европа елкасига санчиладиган “фин пичоғи”

Украина тажрибаси Европа етакчиларини ҳеч нарсага ўргатгани йўқ, улар можаронинг асл сабабини – НАТОнинг шарққа кенгайишини аниқ кўрмаётир. Европа дипломатияси раҳбари Жосеф Боррель Европа Иттифоқи “Украинадаги каби уруш” икки ҳафтадан кўп давом этмаслигидан хавотирда. Гўёки, Украина можароси юмшоқ куч етарли эмаслиги ва ҳарбий куч кераклигини исботлади.
Боррель Европа Иттифоқининг ягона армиясини яратишга чақирди. Ғоя асло янги эмас, тенг ва бўлинмас хавфсизлик талабларига жавоб бермайди ва умуман истиқболли эмас. Таъкидлаш лозим, НАТО кучлари ва ривожланган миллий армиялар ўн йиллар давомида Греция ва Туркияга Эгейдаги баҳсли оролларни бўлиш ёки демилитаризация қилишга ёрдам бермаган. ЕИнинг янги армияси нимани ўзгартиради?
Германия канцлери Олаф Шольц бугун “НАТОга аъзо давлатлар орасида Европадаги энг йирик анъанавий армия”ни яратишга ваъда берди. Эслатиб ўтаман, альянснинг Европа мамлакатлари бугунги кунда жами икки миллионга яқин аскарга эга. Германия армияси (184 минг киши) инглизлардан (194 минг) бир оз камроқ ва италияликлардан (170 минг) бир оз кўпроқ. Шу билан бирга, 2021-йил август ойида Пентагон ва НАТО мутахассисларининг катта қисми Афғонистондаги “ҳаваскорлар” (Толибон) томонидан шармандали зарба олди. Армия ҳажми ва самарадорлиги ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик йўқ.
АҚШ армиясининг Европадаги гуруҳлари 100 минг кишига етди. Эски Дунёда америкаликлар уч юзга яқин ҳарбий база ва объектларга эга: Германияда 123 та, Италияда 49 та, Буюк Британияда 22 та, Туркияда 14 та, Руминияда 6 та, Польша ва Венгрияда 4 та, Словакияда иккитадан, Эстония, Грузия ва Латвияда биттадан. Рўйхат тўлиқ эмас. Хулоса: Европада хавфсизлик ва барқарорлик учун этарлича “штик” мавжуд, ақл эса етарли эмас.
Альянс кенгайиши уни кучлироқ қилмайди, бироқ янги можаролар майдони пайдо бўлишини кафолатлайди. НАТОга нейтрал Финляндия ва Швециянинг аъзо бўлишида реалликдан узоқлашиш, трансмормация ва телбалик белгилари бор.
Шимолий Европанинг иккита фаровон мамлакати аслида умуман мавжуд бўлмаган муаммоларни ҳал қилиш учун ҳарбий альянсга аъзо бўлишга ошиққан. Оқибатда эса, ҳақиқий қурбонлар (Вашингтон манфаатлари учун муқаррар бўлган қурбонлар)га эга бўлади. НАТО кенгайиши беъмани мавжудлигининг аламларини янада кўпайтиради.
Европадаги иттифоқ кучларининг янги америкалик бош қўмондони Кристофер Каволи янги аъзоликка номзодларни (Швеция ва Финляндия) “катта плюс ва кичик тормоз” деб атади. Эҳтимол, у бу ғояни ривожлантириш имкониятига эга бўлади.

Қизиғи шундаки, Каволи рус тилини билади, Пентагоннинг Форс кўрфази, Босния ва Афғонистондаги операцияларида қатнашган ва унинг Принстон университетидаги биологик диссертациясининг мавзуси “Ёмғир чувалчангларининг тупроқдаги шилимшиқ моғорлар вертикал тарқалишига таъсири”. Тайинлов Украинадаги воқеалар фонида содир бўлди ва генерал Каволи аллақачон Украина донига АҚШнинг ҳарбий аралашувига рухсат берган.

Скоукрофт номидаги Стратегия ва хавфсизлик маркази (НАТО билан чамбарчас боғлиқ) Bloomberg нашрида 1300 км узунликдаги Россия-Финляндия чегараси НАТО учун “ҳақиқий даҳшат” эканлигини таъкидлади. Адекват америкалик таҳлилчилар фақат иккита плюсни кўришмоқда – “бирдамлик намойиши” ва “Москва позициясига зид равишда кенгайиш”.
Бироқ, келажакда провокацион ва Россия Федерациясининг хавфсизлигига таҳдид солувчи иттифоқ чегараларининг конфигурацияси Европа елкасига санчилаган “фин пичоғи” га айланиши яъни, ҳарбий можарони қўзғатиши мумкин. Пентагон аллақачон Финляндиянинг Россия чегаралари яқинида янги базаларни кўриб чиқмоқда.
Россия муносабат билдиришни бошлаган- Ғарбий ҳарбий округда тезкорлик билан 12 та қўшин бўлинмалари шаклланмоқда. Бу ракета полкларими, танк бригадаларими ёки Ҳаво-десант қўшинларими- бизга қоронғу. Бироқ, эҳтимоий душманга бу кам кўринмайди.
АҚШ билан ҳарбий можаро тахмин қилинган тақдирда эса Россия биринчи навбатда душман блокнинг қўшни давлатлари ҳудудидаги барча ҳарбий базалари ва объектларини зарарсизлантиришга мажбур бўлади.
Қуролланиш пойгаси ва ҳарбий-сиёсий нотинчлик Болтиқбўйи мамлакатлари( шу жумладан Финляндия ва Швеция ҳам) НАТОнинг шарқ ва шимолий шарққа ўйламасдан кенгайиши ва Россияга асоссиз таҳдидлар учун муқаррар жазо бўлади.
Европа хавфсизлиги муаммоларини дипломатик (тинч ва адолатли) йўл билан ҳал қилиш имкониятини истисно қилган Шимолий Атлантика иттифоқи Россияни бошқа барча қонуний воситалар билан ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда. Рим папаси Францискнинг “НАТОнинг Россия чегаралари яқинида провокацион ҳуриши” ҳақидаги фикрини давом эттириб, башорат қилиш мумкинки, агар ёвуз “ит”нинг ўзи кетмаса, уни албатта янчиб ташлашади.
Янгиликлар лентаси
0