Кўп хонадонли уй конструкциясини ўзгартириш учун жарима белгиланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишВысотный дом, архивное фото
Высотный дом, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Oбуна бўлиш
Уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирган фуқаролар 9 млн сўмгача ва мансабдор шахслар эса 15 млн сўмгача жарима тўлайди.
ТОШКЕНТ, 1 июнь — Sputnik. Кўп квартирали уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу президент томонидан имзоланган ЎРҚ–773-сонли қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Солиқ кодексларига киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.
Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 баравари (4 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кўп квартирали уйлардаги таянч ва тўсиқ конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ёки реконструкция қилиш жарима солишга сабаб бўлади. Шунингек, уйларда ва унга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ишларини амалга ошириш ҳам таъқиқланади.
Жарима миқдори қуйидагича:
фуқароларга БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача);
мансабдор шахсларга 50 бараваригача (15 млн сўмгача).
Ушбу ҳуқуқбузарликни (тўсиқ конструкцияларга оид қисмида) биринчи марта содир этган шахс, ўзгариш оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан кўриб чиқилади.
Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:
- бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади;
- бу бўйича кўрсатилган хизматлардан ҳамда бажарилган ишлардан олинган маблағлар солиққа тортилмайди.
Янгиликлар лентаси
0