https://sputniknews.uz/20220601/aqsh-rossiya-aktivlarini-musodara-qilish-oqibatlaridan-qorqadi---oav-24929696.html
АҚШ Россия активларини мусодара қилиш оқибатларидан қўрқади - ОАВ
АҚШ Россия активларини мусодара қилиш оқибатларидан қўрқади - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Байден маъмурияти агар Вашингтон Россия Марказий банки активларини мусодара қилса, бошқа давлатлар АҚШни “инвестицияларни сақлайдиган ишончли мамлакат”... 01.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-01T14:15+0500
2022-06-01T14:15+0500
2023-04-05T18:37+0500
иқтисодий уруш
дунёда
ақш
жо байден
инвестиция
олтин-валюта захиралари
мусодара
марказий банк
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/12/24648993_0:0:3071:1727_1920x0_80_0_0_95e9a6bb9bbb1122ecc3f16b9fc2b9d5.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти расмийлари Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва уларни Украинани тиклашга ўтказиш масаласида бир тўхтамга кела олмади. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси хабар берди.Нашрга кўра, АҚШ маъмурияти Россия Марказий банкининг музлатилган активларининг мусодара қилиниши Вашингтоннинг бошқа давлатлар назарида “ишончли сармоявий ҳамкор” мақомига путур этказишидан қўрқади.Қайд этилишича, Украинани қайта тиклаш учун музлатилган активларни ўтказиш ҳақида эълон қилаётган бошқа Европа давлатларидан фарқли ўлароқ, Қўшма Штатлар бу масалада “анча эҳтиёткорроқ”.“Россия активларини мусодара қилиш “Катта еттилик” мамлакатлари вакилларининг май ойида бўлиб ўтган учрашувининг асосий мавзуси бўлди, бу ғоя Германия ва Канада томонидан қўллаб-қувватланди. Бундан ташқари, ўтган ҳафта Эстония, Латвия, Литва ва Словакия Молия вазирлари Европа Иттифоқини музлатилган Россия активларини Киевга ўтказишга чақиришган. Бироқ, Қўшма Штатлар бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда”, - деб ёзди NYT.Газетанинг қўшимча қилишича, Россия активларининг фақат бир қисми Қўшма Штатларда сақланади.Аввалроқ, Буюк Британиянинг “The Guardian” нашри журналисти санкциялар Европага зарар, Россияга фойда келтираётганини айтган эди. Унга кўра, Россияни Украинадаги махсус операцияни тўхтатишга мажбурлаш учун киритилган санкциялар очиқ-ойдин муваффақиятсизликка учраган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/12/24648993_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_cea5401d3815d93acb308115fe5d5e19.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисодий уруш, дунёда, ақш, жо байден, инвестиция, олтин-валюта захиралари, мусодара, марказий банк, россия
иқтисодий уруш, дунёда, ақш, жо байден, инвестиция, олтин-валюта захиралари, мусодара, марказий банк, россия
АҚШ Россия активларини мусодара қилиш оқибатларидан қўрқади - ОАВ
14:15 01.06.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Байден маъмурияти агар Вашингтон Россия Марказий банки активларини мусодара қилса, бошқа давлатлар АҚШни “инвестицияларни сақлайдиган ишончли мамлакат” сифатида кўрмайди, деб қўрқади.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти расмийлари Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва уларни Украинани тиклашга ўтказиш масаласида бир тўхтамга кела олмади. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси
хабар берди. Нашрга кўра, АҚШ маъмурияти Россия Марказий банкининг музлатилган активларининг мусодара қилиниши Вашингтоннинг бошқа давлатлар назарида “ишончли сармоявий ҳамкор” мақомига путур этказишидан қўрқади.
“Жо Байден маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари бу маблағларнинг олиб қўйилиши ноқонуний бўлиши ва бошқа мамлакатларнинг инвестицияларни ўз ичига олган давлат сифатида АҚШга таянишига тўсқинлик қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди”, - дея ёзади газета.
Қайд этилишича, Украинани қайта тиклаш учун музлатилган активларни ўтказиш ҳақида эълон қилаётган бошқа Европа давлатларидан фарқли ўлароқ, Қўшма Штатлар бу масалада “анча эҳтиёткорроқ”.
“Россия активларини мусодара қилиш “Катта еттилик” мамлакатлари вакилларининг май ойида бўлиб ўтган учрашувининг асосий мавзуси бўлди, бу ғоя Германия ва Канада томонидан қўллаб-қувватланди. Бундан ташқари, ўтган ҳафта Эстония, Латвия, Литва ва Словакия Молия вазирлари Европа Иттифоқини музлатилган Россия активларини Киевга ўтказишга чақиришган. Бироқ, Қўшма Штатлар бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда”, - деб ёзди NYT.
АҚШнинг қатор расмийлари “бундай қадамдан сўнг бир қатор давлатлар ўз активларини бошқа валюталарга йўналтиради”, деб ҳисобламоқда.
Газетанинг қўшимча қилишича, Россия активларининг фақат бир қисми Қўшма Штатларда сақланади.
Аввалроқ, Буюк Британиянинг “The Guardian” нашри журналисти санкциялар Европага зарар, Россияга фойда келтираётганини айтган эди. Унга кўра, Россияни Украинадаги махсус операцияни тўхтатишга мажбурлаш учун киритилган санкциялар очиқ-ойдин муваффақиятсизликка учраган.