Йигирмадан зиёд турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади

© Sputnik / Evgeniya Novozhenina / Медиабанкка ўтишМясо, фото из архива
Мясо, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати 2023 йилга қадар гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи каби жами 22 та турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини божхона божларидан озод этишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилгача 22 та турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган йиғилишда маълум қилинди.
Давлат раҳбари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилишини маълум қилди.
Шунга кўра, 2023 йил 1 январга қадар:
22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;
озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;
давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.
Таъкидланишича, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.
Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.
Аввалроқ гўшт, тирик ҳайвонлар (мол, қўй) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма ҳамда уларни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0